Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фаластинликлар БАА делегациясининг “Ал-Ақсо”га киришини истамади

1157

Фаластинликлар Бирлашган Араб Амирликлари делегациясининг “Ал-Ақсо” масжидига киришига рухсат бермади. 

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, БААликлар масжидга Исроил полициясининг ҳамроҳлигида келган. “Вади Хилва” ахборот маркази тарқатган видеотасвирларда фаластинликларнинг делегация аъзолари билан тортишаётганини ва БААни Исроил билан алоқа ўрнатгани учун қоралаётганини кўриш мумкин. 

Фаластинликларнинг талаби туфайли БАА делегацияси “Ал-Ақсо” ҳудудини тарк этишга мажбур бўлди. Делегация Исроилга ўтган ҳафта Ўмондан келган эди. 

Эслатиб ўтамиз, БАА ва Исроил ўртасида алоқаларни яхшилаш бўйича битим 15 сентябрь куни Вашингтонда имзоланди. Битимни ҳар икки томон ратификация қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Фаластинликлар ҳайдалиб, уйлари яҳудийларга бериляпти”

375 16:30 01.12.2020

Ғазодаги бир миллиондан ортиқ фаластинлик қашшоқликда яшамоқда

266 10:06 28.11.2020

“Тинчлик мукофотига номзоди кўрсатилганларнинг қўли қонга ботган”

1032 18:00 26.11.2020

БМТ: “Ғазо қамали Фаластинга жуда қимматга тушяпти”

392 17:05 26.11.2020

Исроил аскарлари ярадор фаластинликни ҳибсга олишга уринди

368 09:05 26.11.2020

Фаластинлик юзлаб бола Исроил қамоғига тушди

651 19:15 24.11.2020
« Орқага