Янгиликлар

Фаластинликлар Европа Иттифоқидан қатъий қадам ташлашини истамоқда

341

Фаластинликлар ўз ҳудудларининг бир қисми Исроилга қўшиб олинишига қарши чиқмоқда. Ғарбий соҳил ва Иордан дарёсининг аннексияси АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилган “аср келишуви”да ўз аксини топган. БМТ ва Европа Иттифоқи ҳам бу режага қарши чиқди. 

“Европа Иттифоқининг қоралашларига қарамай, агар Исроил шу тарзда халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомини қўпол равишда бузадиган бўлса, бунинг реал оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини кўрмадик”, – дейди фаластинлик сиёсатшунос Нур Одех “Евроньюс” билан суҳбатда. 

Аннексия режасини 1 июлдан бошлаш кўзда тутилган. Бироқ аннексия Ғарбий соҳилдаги яҳудий мавзеларининг барини ва Иордан водийсини қамраб олмаслиги мумкин. Исроил мудофаа вазири Бени Ганц аннексия ҳақидаги режанинг дастлабки варианти қайта кўриб чиқилишини истамоқда. 

The Times of Israel газетаси журнадисти Йехуда Ари Гросснинг фикрича, аннексия бирданига ва тўлақонли амалга ошса, Исроил халқаро ҳамжамиятнинг танқидлари остида қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун режа босқичма-босқич амалга оширилиши эҳтимоли бор. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини 1967 йилда босиб олган. 

Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони яна ортди

Хитойда янги вирус аниқланди. Яна пандемия бўладими?

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил армияси бу йил Ғазода неча кишини ўлдиргани маълум қилинди

477 14:30 13.07.2020

Эрон Исроил мудофаа вазирининг телефонини “бузиб” эшитган – Нетаняху ғазабда

2930 23:06 11.07.2020

Россия Исроил босқинини қоралади

934 08:07 10.07.2020

Нетаньяхунинг адвокати нега истеъфо берди?

488 14:51 09.07.2020

Исроил матбуоти: "Араб давлатлари раҳбарлари Фаластиннинг босиб олинишига бефарқ!" 

861 13:39 08.07.2020

Оятуллоҳ Али Ҳоманаий: Эрон Фаластин халқини қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди

644 17:00 07.07.2020
« Орқага