Фаластин Фатволар Олий Кенгаши Исроилни Қуддусдаги Маъбад тоғидаги Ал-Ақсо масжидининг пойдеворига путур этказаётганликда айблади, деб хабар берган The Jerusalem Post газетаси.
Кенгаш баёнотида, Исроил ал-Ақсодан жануби-ғарбда, шу жумладан Ғарбий девор ва Моғраби дарвозаси ҳудудида олиб бораётган қазиш ишлари хавфи ҳақида огоҳлантирган. Фаластинликларнинг фикрича, исроилликлар яҳудийлар маҳалласини Моғраби дарвозаси билан боғлайдиган 159 метрли туннель қурмоқчи, бу эса Исроил хавфсизлик кучлари ва кўчманчилар томонидан Маъбад тоғига «бостириб кириш» учун ишлатилади. Кенгаш Исроилни Қуддуснинг араб ва исломий ўтмишини ўчиришга уринишда айблаган. Бундан ташқари, кенгаш Қуддусда ва умуман Фаластин ерларида яҳудийларга кўчмас мулк сотиш тақиқини янгилади. Яҳудийларга кўчмас мулк сотаётган мусулмонларни кенгаш дин, ватан ва ахлоқ хоинлари деб айтган. Фаластинликлар, шунингдек, Иброҳим масжидида лифт қурилишини ҳам бу жойни яҳудийлаштириш иши деб ҳисоблашган. Кенгашга кўра, лифт яҳудий кўчманчиларга Иброҳим масжидини босиб олишга ёрдам бериши учун қурилмоқда.
Кенгаш баёноти 1969 йил 21 августда австралиялик христиан Денис Рохан томонидан Ал-Ақсо масжиди минбарининг ёқиб юборилганини кунига тўғри келади. Кўплаб Фаластин ташкилотлари, жумладан ХАМАС исломий ҳаракати, фаластинликларни ҳужумлардан ҳимоя қилиб, Ал-Ақсога келиб, санани хотирга олишга чақирган. Фаластин Фатволар Олий Кенгаши 1994 йилда Ёсир Арофат томонидан тузилган. Кенгашга Қуддус муфтийси Шайх Муҳаммад Ҳусайн раислик қилади. Иккинчи маъбад 70 йилдаги яҳудий уруши пайтида римликлар томонидан вайрон қилинган, бу яҳудийларнинг тарқалишига ва давлатчилигининг йўқолишига олиб келган. 1948 йил 15 майда Исроил мустақиллик эълон қилди. Фаластинликларнинг фикрича, яҳудийлар Ал-Ақсони вайрон қилиб, унинг ўрнига Учинчи маъбад қурмоқчи.