Таҳлил

Фаластинликлар тинчликдан ҳам аввал адолатга муҳтож

505

АҚШ Президенти сифатида сайланган илк кунлариданоқ Дональд Трамп ўз ўтмишдошлари амалга оширолмаган нарсани – Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик битими имзоланишини ваъда қилди. Аммо унинг 3 йиллик президентлиги даврида «Аср келишуви» номини олган мазкур битим ҳақида тафсилотлар ошкор этилгани йўқ, фаластинликлар учун тинчлик – ҳануз ушалмас орзулигича қолмоқда. 
Албатта, фаластинликлар мазкур келишув уларнинг мустамлака ҳаётига барҳам бермаслигини энг бошиданоқ жуда яхши билишган. Улар битим исроилпараст руҳдаги гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилишидан эмас, уларнинг ҳақига қилинган тарихий хиёнатлар тажрибасидан келиб чиқиб ҳам барча жараёнларга шубҳа билан қарашди ҳамда бу асоссиз эмасди. 
Умуман, Исроил-Фаластин музокаралари доирасида «тинчлик» тушунчаси доимо мунозарали ўлчовларга эга бўлган ҳамда ҳеч қачон Фаластин халқи учун тенглик ёки адолатни қўллаб-қувватлашга қаратилмаган. Бир вақтлар, 1993 йилдаги Ослодаги музокараларда ҳам худди шундай бўлганди ва катта эҳтимол билан Трамп ташаббуси остидаги янги келишув ҳам бундан кўпроқ нарсани таклиф этмаса керак. 
Қизиғи, Фаластинга «тинчлик» олиб киришга уринишлар кўпинча уларга ватанларида эркин ва муносиб яшаш учун курашлардан воз кечиш ва Исроил уларга қўйган шартларни қабул қилиш бадалига иқтисодий имкониятлар тақдим этиш контекстида кўриб чиқилган. Трамп янги тинчлик битимининг иқтисодий қисмини оммага ошкор этгандаёқ бу яна бир бор ўз исботини топди. Унда Фаластин иқтисодиёти учун 50 миллиард доллар берилиши кўзда турилган, бироқ бу мамлакатнинг барча иқтисодий, сиёсий ва гуманитар муаммолари марказида турган Исроил оккупацияси тўғрисида бир оғиз ҳам сўз айтилган эди. 
Фаластинликлар тинчлик тушунчасига урғу берадиган ижтимоий-сиёсий қарорга эришиш учун қилинган ҳар қандай уринишларга шубҳа билан қарашади, ҳамда улар ҳақли ҳам. Зеро, ғарблик ва Исроил тинчликфурушлари ҳар доим барча қарама-қаршиликларни енгиш учун Фаластин халқини бағрикенгликка чақиради. Нақадар мантиқсиз – уруш барҳам топиши учун Фаластин қонунан ўзига тегишли бўлган ерларнинг ўғирланишига кўз юмиши ва апертаид Исроилни қабул қилиши керак. Шунинг учун Фаластин қаршилик ҳаракатларига доимо «тинчликка тўсиқ» сифатида қарашган. Яна Исроилнинг мунтазам равишда ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлаши ортиқча.
Шу ҳафта Исроил Бош Вазири Бенямин Нетаняху Ғазода Исроил «Исломий Жиҳод» раҳбари Баҳо Абу ал-Ато ва унинг рафиқасини ўлдирганидан кейин яна шу сўзларга мурожаат қилди. Худди шу ўз-ўзини оқловчи сўзлар фаластинликлар тинч қуролли аскарларга қарши норозилик намойишларини ўтказаётганларида айтилган эди.
Фаластин халқини доимо зўравонликда айблашар экан, улар устидан қилинган таҳқирлашлар асло тан олинмай келиняпти. Исроилнинг адолатсиз қарорлари, кундан-кун аҳволни оғирлаштираётган оккупация, электр токидаги узулишлар, фаластинликларни ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилишлари, судлардан адолат излаб қилинган беҳуда ҳаракатлар, қамоққа олишлар, қийноқлар – буларнинг бари зулм бўлмай нима? 
Хорижий даллоллар ва музокарачилар эса ҳаммасини кўра била туриб, тинчликка эришиш учун Фаластиндан мавжуд ҳолат ҳамда оккупацияни, ҳатто ўз устларидаги жабру зулмни ҳам нормал ҳолат сифатида қабул қилишни сўрашияпти. Шу сабаб ҳам бу халқ ҳар қандай тинчлик келишувларга шубҳа билан қарайди. Оддий мисол, 1993 йилдаги Париж протоколи (1993 йилдаги Осло Тинчлик келишувларининг хулосаси) моҳиятан Фаластин иқтисодиётининг Исроилга қарамлигини оширди, Ослонинг ўзи эса Исроилнинг Ғарбий Соҳилнинг 62 фоиздан кўпроғини устидан назорат қилишини легаллаштириб берганиям айни ҳақиқат.
Фаластинликлардан ҳали ҳам «тинчлик сари қадам» деб аталган ҳар қандай таклифни қабул қилишлари талаб қилинмоқда ва бажаришдан бош тортгудек бўлса, жиноий жавобгарликка тортилишади. Ажабланарлиси, турли хорижий кучлар бу каби шартномаларда фаластинликлар муҳтож бўлган адолат ўз аксини топмаётганини эътироф этиш ўрнига, фаластинликларнинг ўзи тинчликни истамаётганини айтиш билан кифояланишмоқда.

Тинчлик, шубҳасиз, Фаластин халқи интилган ва истаган нарсадир. Аммо урушни улар олиб бораётгани йўқ. Фаластин ҳатто расмий армияга ва давлат чегараларига эга эмас. Унинг ресурслари ва ерлари устидан ўз назорати ҳатто ўрнатилмаган. Бундан тушуниш мумкинки, тинчлик тушунчаси адолатдан айро тасаввур этила бошланса, у мавжуд мустамлака сиёсатини барқарорлаштириш ва юмшатишдан бошқа нарсага ярамайди.
Исроил-Фаластин можароси ҳақида гап кетганда эса «тинчлик» бу Исроил зулмини легаллаштириш ва фаластинликлар турмуш даражасининг янада ёмонлашишини ифодалайдиган эвфемизмига айланади. Шу сабабли, Исроил-Фаластин можаросининг ечимини топишга ҳаракат қилаётган акторлар диққатларини биринчи навбатда адолатни таъминлашга қаратишлари лозим. 
Шундагина тинчлик битимлари ниҳоят мустамлакачилик зулмини чеклашни, апартеиднинг тугатилиши ва фаластинликларнинг ўзларига тегишли ерларда эркин яшашишини таъминлаши мумкин.  Шундагина Фаластин ҳақиқий тинчликка эриша олади. Зеро, тинчлик бу шунчаки уруш ҳаракатларининг тўхтатилиши эмас, балки шу заминдаги ҳамманинг эркин ҳаракат қила олиши ва эркин нафас олиши имконияти демакдир.  

Манба: Aljazeera.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил армияси Ғазодаги намойишни тарқатишга уринди, 5 киши яраланди

151 08:00 14.12.2019

Фаластинга гуманитар ёрдам бериш учун янги дастур бошланди

147 16:30 12.12.2019

“Ғарб ва баъзи араб давлатлари Исроилнинг қонунсизлигини қўллаб-қувватлаяпти”

1028 13:30 10.12.2019

Исроил босқини Фаластинга қарийб 48 млрд долларга тушди

355 13:30 03.12.2019

Бу йил ҳам юзлаб фаластинлик болалар ва ўсмирлар қўлга олинди

241 15:00 21.11.2019

Исроил АҚШдан миннатдор, БМТ афсусда, Фаластин иложсиз

709 10:00 21.11.2019
« Орқага