Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш давом этмоқда” – БМТ

545

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет босиб олинган Фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ҳалокатли деб баҳолади.

“Айни пайтда 4 миллионга яқин одам халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши оқибатида жабр кўрмоқда”, – деди Бачелет Женевада БМТнинг Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқларини амалга ошириш қўмитаси учун ўтказилган брифингда.

Унинг таъкидлашича, ишғолга чек қўйишгина барқарор тинчликни таъминлаши ва инсон ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилиниши мумкин бўлган шароитларни яратиши мумкин.

Олий комиссарга кўра, Ғазонинг тинч аҳолиси Исроил томонидан 15 йил аввал ўрнатилган қамалдан азоб чекишда давом этмоқда, сектордаги муҳим инфратузилма вайрон қилинган ва канализация тизими тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин.

“Ҳаракатланишдаги жиддий чекловлар ва одамларнинг асосий товарлар ва хизматлардан, жумладан, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамдан фойдаланишига тўсиқлар тинч аҳолига катта азоб-уқубатларни келтириб чиқаряпти”, – деди Бачелет.

Бачелетнинг таъкидлашича, яҳудий кўчкиндиларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонликлари қўрқинчли даражага етган. 

“Ўтган йили фаластинликларнинг ўлими, жароҳати ёки катта моддий зарар кўришига олиб келган 490 та ҳодиса рўй берди, бу БМТ томонидан қайд этилган кўчкиндилар зўравонлигининг энг юқори кўрсаткичидир”, – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1240 17:13 21.01.2022

Фаластинлик қочқинларга ёрдам керак

392 13:45 19.01.2022

Исроил вазири жинсий тажовузларни маъқуллагани маълум бўлди

3146 16:34 10.01.2022

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

305 14:35 06.01.2022

Фаластинликлар ўлдириляпти, уйлари бузиляпти – Исроил ташкилоти

929 12:52 05.01.2022

Фаластинлик маҳбуслар Исроил судларига бойкот эълон қилди

437 16:05 04.01.2022
« Орқага