Бутун умр “Ал-Ақсо” масжиди ҳудудидаги мушукларга ғамхўрлик қилиб келган Ҳасан Юнус 72 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда The Arab News. Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун...
Уни “мушукларнинг отаси” деб аташар эди. Ҳасан Юнус ҳар куни бир соатлик масофадан пиёда масжидга келар, бу ердаги мушуклар ва қушларни озиқлантирар, болалар ва талабаларга ширинликлар улашар эди. Ҳамма уни меҳрибон ва марҳаматли киши сифатида таниган ва ҳурмат қилган.
У Аръара шаҳрида яшаган, бироқ ўттиз йил мобайнида “Ал-Ақсо”га қатнашни канда қилмаган. Ҳасан Юнус тириклик пайтида саҳоба Абу Ҳурайрадан ўрнак олган ҳолда мушукларга ғамрхўрлик қилишни бошлаганини айтган эди.
Ўтган йилнинг ноябрида Ҳасан Юнус коронавирусга чалинганди, унинг ўлимига ана шу инфекциянинг асоратлари сабаб бўлди.