Фаластиннинг тан олиниши Колумбияда танқидларга сабаб бўлди

22:20 10.08.2018 527

Колумбия сенати раиси Эрнесто Масиас аввалги ҳукуматнинг Фаластинни мустақил давлат деб тан олиш ҳақидаги қарорини янги ҳукуматга уюштирилган суиқасд деб атади. Бу ҳақда “Новости” агентлиги хабар бермоқда.

Колумбия Ташқи ишлар вазири Карлос Ольмес Трухильо эса янги ҳукумат ушбу қарорни таҳлил қилишини билдирди.

Фаластинни мустақил давлат деб тан олиш қарори ўтган ҳафта – президент Хуан Мануэль Сантос пайтида қабул қилган, бироқ унинг ваколати 7 август куни ниҳоясига етди ва президент курсисига Иван Дуке ўтирди.

Исроил томони Колумбиянинг янги ҳукуматидан бу қарорни бекор қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар дунёнинг бир юз қирққа яқин давлати Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!