Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Фақат ёмғир сувини истеъмол қиладиган ороллар 

1914

Кокос (Килинг) ороллари Австралия таркибида бўлиб, Ҳинд океани ҳудудида жойлашган. Кокос ороллари йигирма етти оролни ўз ичига олади, аммо улардан фақат иккитасида одамлар яшайди, қолган йигирма бештасида эса  одам яшамайди. Негаки уларнинг ҳудуд ҳажми 100 метрдан ҳам ошмайди.

Оролларнинг умумий майдони жуда кичик, атиги ўн тўрт квадрат километр деб айтиш мумкин. Аҳоли ҳам ҳудудга яраша оз сонли бўлиб, 600 киши атрофида. Туб аҳолининг 75 фоизи ислом динининг сунний мазҳабига эътиқод қилади. Уларнинг наслий келиб чиқиши малайзияликлар, шунингдек маҳаллий аҳоли орасида европаликлар ҳам учрайди. Орол маъмурий маркази – Вест Айленд бўлиб, минтақанинг ғарбий қисмида жойлашган. Расмий тиллар – малай ва инглиз тиллари. 

Миллий рамзи

Мамлакатнинг расмий байроғи Австралия байроғи бўлса-да, норасмий равишда Малайлар ҳамма жойда ўзларининг яшил рангли, кокос пальмаси, ярим ой билан безатилган байроғини осиб қўйишади. 

Тарихи

Ороллар 1609 йилда Буюк Британия денгиз капитани Уильям Килинг томонидан кашф этилган, аммо XIX аср бошларига қадар ҳеч бир аҳоли пункти пайдо бўлмаган. Биринчи кўчиб келганлардан бири шотландиялик савдогар Жон Клунес-Росс бўлган. Оролнинг ҳозирги аҳолисининг катта қисми копра плантациясида ишлаш учун олиб келинган малай ишчиларидан кўпайган. Клунес-Росс оиласи оролларни деярли 150 йил давомида хусусий мулк сифатида бошқарган, оила бошлиғи одатда резидент судья сифатида тан олинган. 1857 йилда инглизлар оролларни аннексия қилади. Кейинги асрда орол Сейлон ёки Сингапур томонидан бошқарилган. Ҳудуд 1955 йилда Австралия ҳисобига ўтказилади.

Ороллар Канберрадан туриб инфратузилма, транспорт, минтақавий ривожланиш ва коммуникациялар департаменти орқали, генерал-губернатор томонидан тайинланган норезидент маъмур орқали бошқарилади. Ҳозирги маъмур Наташа Григгс бўлиб, у 2017 йил 5 октябрда тайинланган ва айни пайтда Рождество оролининг маъмури ҳам ҳисобланади. Ушбу икки ҳудуд Австралия Ҳинд океани ҳудудларини ўз ичига олади.

Мудофаа ва соғлиқни сақлаш хизмати

Оролни ҳимоя қилиш Австралия мудофаа кучлари зиммасида. Оролларда фаол ҳарбий иншоотлар ёки мудофаа ходимлари мавжуд эмас. Агар керак бўлса, маъмур Австралия мудофаа кучларидан ёрдам сўраши мумкин. Ҳом Айленд ва Вест Айлендда тез тиббий ёрдам - соғлиқни сақлаш хизматларини кўрсатадиган клиникалар мавжуд, аммо оғир тиббий муолажалар, жароҳатларни оролда қилиш ва даволашни иложи йўқ, шу сабабли беморлар даволаниш учун 3000 км масофадаги Пертга юборилади.

Туризм

Ҳудудда сув ва табиат фаолиятига асосланган ва йўналтирилган кичик лекин, ривожланаётган сайёҳлик саноати мавжуд. Австралия визаси билан туристлар Кокос оролларида 90 кундан кўп бўлмаган муддатга қолишлари мумкин.Ташриф буюрувчилар ёлғизликда, соҳил бўйида ва бошқа масканларда дам олиши учун шароитлар яратилган. Ўртача ҳарорат 20-27 даража, йил давомида иқлим деярли ўзгаришсиз, нам бўлади. Кокос оролларига саёҳат қилиш учун энг қулай вақт - майдан сентябргача. Айни пайтда бу ерда иссиқ, лекин юқори намлик одамларга иссиқликни ҳис қилишига имкон бермайди. 

Оролда пальма дарахтларининг зич плантациялари мавжуд бўлиб, саёҳат давомида сайёҳлар кокос ёнғоғи ва орол аҳолисининг кундалик ҳаёти ҳақида кўп нарсани билиб оладилар.

Бу ерда яна гўзал ёввойи табиат мавжуд. Оролда сиз денгиз тошбақалари, балиқлар, тропик минтақа қушлар, капалаклар ва кўршапалаклар,  Австралиядан олиб келинган уй ҳайвонларини кўришингиз мумкин. 

Стратегик аҳамияти

Кокос ороллари Ҳинд ва Тинч океанларидаги юк ташиш йўлакларига яқин бўлгани учун стратегик аҳамиятга эга. Шу сабабдан, Қўшма Штатлар ва Австралия Кокос оролларида кузатув дронларини жойлаштиришга қизиқиш билдирган. Euronews бу режани Австралия Американинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иштирокини кучайтиришни қўллаб-қувватлаши деб таърифлаган, аммо бу Хитой расмийларини “хафа қилиши” мумкинлигидан хавотир билдирган. 

Транспорт имкониятлари

Оролларнинг юзаси текис, денгиз сатҳидан энг баланд нуқтаси атиги 5 метрга етади. Кокос (Килинг) оролларида ўн беш километрли (9,3 миля) авто йўл ҳам мавжуд.

Вест Айлендда  битта аэропорт мавжуд. Ҳом Айлендда эса сайёҳлик автобусида оролни айланиб чиқиш мумкин. Бу орол Австралия ҳудуди ҳисобланса-да,  маданияти асосан этник малайлар бўлганлиги сабабли Малайзия ва Индонезиянинг таъсири катта. Ҳудудда мобил алоқа ҳамда интернет ишлайди ва болалар таълим олиши учун имкониятлар бор. 

Кокос оролларининг қизиқ жиҳатлари

Орол тизимидаги энг катта орол Ҳорсборо ҳисобланади. Унинг майдони 1 кв.км, энг кичик орол Ваплас эса 1 кв.м дан кам.

1887 йилдан 1978 йилгача оролнинг ўз пул бирлиги - Кокос ороллари рупияси мавжуд эди. Уни ўзини ороллар қирол деб эълон қилган губернатор Жон Клунес-Росс чоп этган.

Кокос ороллари байроғида Ислом рамзи – ярим ой, юлдузлар ва думалоқ сариқ рангдаги пальма дарахти тасвирланган.

Маҳаллий аҳоли асосан ҳиндистон ёнғоғи плантацияларини қайта ишлаш ва Вест Айлендда жойлашган аэропортга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг яна бир тармоғи – копра ишлаб чиқаришдир. Копра - ёнғоқнинг қуритилган, ёғли хамири. Ундан маргарин, глицерин, совун ёки техник мойлар  тайёрланади.

Бу орол-давлат ҳеч ким билан чегарадош эмас ва энг яқин қўшниси Австралия материкидир.

Мамлакатнинг майдони атиги 14 квадрат километрни ташкил этади.

Бу ерда чучук сув жуда кам, асосан махсус ер ости сув ҳавзаларида тўпланадиган ёмғир суви ичиш учун ишлатилади.

Оролдаги масжидлар

Оролнинг асосий мусулмон ташкилоти “Кокос Килинг ороллари ислом кенгаши”дир. Оролларда жами учта масжид бўлиб, улардан бири Вест Айлендда жойлашган масжид. Александр кўчасидаги Вест Айленд - Ғарбий орол масжиди 2004 йилнинг 22 июнида Австралия Ҳамдўстлиги мероси рўйхатига киритилган.  

“Вест Айленд” масжиди:

Зайнулобиддин Турғунбоев тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

335 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

547 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

757 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

446 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

345 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2452 12:50 30.11.2022
« Орқага