Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Фарғонада уч давлат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади

563

Фарғона вилоятига 22 апрель куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти ҳокими Омурбек Суваналиев ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар ташриф буюради.

Шунингдек, 23 апрель куни “Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови” мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича йиғилишлар ҳамда “B2B” ва “G2B” шаклларидаги учрашувлар ўтказилиши билан бирга, Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши,  вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши кўзда тутилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тўқсон ёшга яқинлашган отахонга уй қуриб берилди

444 16:20 30.04.2021

Фарғонагача борган мағриблик қорилар устози

927 20:20 25.04.2021

Қирғиз ва тожик делегацияси Фарғонага келди

681 12:30 22.04.2021

“Турк ҳаво йўллари” Туркиядан Фарғонага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

242 11:00 26.03.2021

Фарғона вилоятида ҳам янги масжид очилди!

663 20:20 22.02.2021
« Орқага