4 нафар фарзанди бўлган эркак қотилликдан сўнг, руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга воқеани айтиб берган.
Маълум бўлишича, 2022 йил 19 апрель куни соат 08:00 ларда 1977 йилда туғилган Х.Д. турмуш ўртоғи билан яшаш хонадонида уй ишларини ўз вақтида қилиш масаласида ўзаро жанжаллашиб қолади.
Жанжал натижасида, Х.Д. турмуш ўртоғини хўжалик болтаси билан бош ва бўйин соҳасига бир неча маротаба уриб, уни қасддан ўлдириб қўйган.
Маълумот берилишича, 45 ёшли Х.Д.нинг 4 нафар фарзанди бўлган. У шунингдек, руҳий касалликлар шифохонасида рўйхат турган.
Қотилликдан сўнг, эркак Қўқон шаҳар руҳий касалликлар шифохонасига бориб, шифокорларга содир этган жинояти ҳақида айтиб берган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани прокуратураси томонидан фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.