Янгиликлар

Фарғонада имомлар ва отинойилар учун семинар бўлиб ўтмоқда

719

Фарғона вилоятининг Бувайда ва Бағдод туманида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар, имом-ноиблари ва отинойилар учун олти кунлик семинар бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги.

Семинар Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган. Машғулотлар режа асосидаги дарс жадвалига кўра тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида олиб борилади. Ўқув машғулотлари “Диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Замонавий мусулмон жамияти ва Ислом омили”, “Марказий Осиёда ёзилган тафсирлар ва уларнинг қўлёзма нусхалари”, “Мумтоз тасаввуф ва замонавий тариқатчилик”, “Фиқҳ илмига бағишланган манбалар. Мовароуннаҳрда ёзилган усулул фиқҳ асарлари”, “Мотуридийлик таълимотида иймон масаласи” каби долзарб мавзуларда малакали мутахассислар томонидан олиб борилмоқда.

Ўқув-машғулотларини намунали ташкил қилиш ва ўтказиш учун вилоят вакиллиги мутасаддилигида барча шарт-шароитлар муҳайё қилинди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фарғона вилоятига янги бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

1663 18:43 05.07.2019

«Қараб турасиз, ҳали бу бола тилло товоқда ҳалво ейдиган бўлади»

1763 12:00 04.12.2018

Фарғона вилояти бош имом-хатиби масжидларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини кўздан кечирди

756 12:20 03.12.2018

Фарғоналик отинойилар ногиронлиги мавжуд оилалар ҳолидан хабар олмоқда

589 15:40 28.11.2018

Фарғона ва Наманганда “Энг маърифатли имом” танловининг вилоят босқичлари ўтказилди

1441 11:49 16.10.2018
« Орқага