Янгиликлар

Фарғоналик отинойилар ногиронлиги мавжуд оилалар ҳолидан хабар олмоқда

491

Ислом дини эзгулик ва бағрикенглик тамойилларига асосланган муқаддас диндир. Динимизда кўнгли ўксик инсонлар, ногирон ва ёрдамга муҳтож кишиларга эътибор қаратиш энг хайрли амаллардан ҳисобланади.

Робиъул аввал ойи муносабати билан Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар ҳамда отинойилар томонидан бир қатор хайрия тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Фарғона вилояти бош отинойиси Ҳ.Комилова ташаббуси билан кўплаб хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Марғилон шаҳридаги «Бурҳониддин Марғилоний» номли маҳалла ҳудудида истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, якка-ёлғиз оналар, ногиронлари мавжуд бир қанча хонадонлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фарғона вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳ.Комилова бошчилигидаги мутасаддилар томонидан хабар олинди.

Таъкидлаш лозимки, ташриф асносида ҳомийлар кўмагида тақдим этилган қишки кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа маиший ашёлардан иборат совға-саломлардан хонадон эгаларининг қалбига қувонч югуриб, кўзларига ёш инди. Ана шундай лаҳзаларда барча дуога қўл очар экан, жамиятимизда олиб борилаётган бу каби хайрли ишлардан мамнун эканликлари, доимо эътибор ва эъзозда бўлганларидан хурсандликларини изҳор қилдилар.

Манба: ЎМИ Фарғона вилояти вакиллиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фарғона вилоятига янги бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

1550 18:43 05.07.2019

Фарғонада имомлар ва отинойилар учун семинар бўлиб ўтмоқда

624 16:40 25.12.2018

«Қараб турасиз, ҳали бу бола тилло товоқда ҳалво ейдиган бўлади»

1653 12:00 04.12.2018

Фарғона вилояти бош имом-хатиби масжидларда қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатларини кўздан кечирди

643 12:20 03.12.2018

Фарғона ва Наманганда “Энг маърифатли имом” танловининг вилоят босқичлари ўтказилди

1233 11:49 16.10.2018
« Орқага