Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Фаришталар ўраб олувчи макон!

1328

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб, йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, "эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар", дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. 

Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Бандаларинг тасбиҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтиб, Сени улуғлашмоқда», дейишади. Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?», деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбиҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. 

Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди. Фаришталар: «Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди. Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади. 

Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бундан-да қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. 

Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди. Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир. Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони карим тиловати қилинадиган жойларни фаришталар ўраб олар экан!

Аллоҳнинг дини арконлари ўргатиладиган масжидларни ҳам фаришталар ўраб  олишар экан!

Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ёғадиган маконларга имкон қадар эртароқ боришга одатланиш қандай яхши!

Жума муборак бўлсин!

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олмаотадаги отишма: уй эгаси суд ижрочиларини отиб ташлади

38 07:05 21.09.2021

Алвидо, Ватан! Қўқон воқеалари

1145 22:07 20.09.2021

Европа давлатлари суриялик ҳарбий жиноятчининг яширинишига ёрдам берган

724 20:00 20.09.2021

Бадр жанги номи берилган масжид

650 19:05 20.09.2021

Турк – арман муносабатлари: «Арманистон ижобий қадамлар ташлаши керак...»

327 18:00 20.09.2021

ЖССТ раҳбари “Толибон” билан музокара ўтказади

289 17:05 20.09.2021
« Орқага