Фаришталарда нега камолот бўлмайди?

07:30 11.05.2019 644

Фаришталар Аллоҳ таоло буюрган ибодатларни олий тарзда адо қилмоқликларига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ, лекин фаришталарнинг ибодатлари мутлақо бошқача хусусиятга эга ва инсонлар бажарадиган ибодатлар уларникидан фарқли улароқ бошқача хусусиятга эгадир. Фаришталарда табиатан Ҳудо буюрган амалларга хилоф иш қилмоқни имкони йўқдир. Агар улар ибодат қилмасликни астойдил исташса ҳам, уларда ибодатни тарк қилишга куч-қувват топилмайди. Негаки, Аллоҳ таоло уларда гуноҳ қилишга бўлган имкониятни муҳрлаб қўйган. Ва фаришталарни на очлик  ва на чанқоқ қийнайди, хатто уларда шаҳвоний ҳислар ҳам уйғонган ҳолда қалбларига гуноҳ ундовчи васвасани ҳам солмайди. Яна улар, гуноҳ ишга ҳохиш ва гуноҳ тарафга қадам босмоқлик, деган ишлардан йироқдирлар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларнинг қилган ибодатларига бирорта ажр ва савоб ҳам ёзмайди, негаки агар фаришта гуноҳ қилмас экан, унда ҳеч қандай камолот бўлмайди, камолот бўлмагач эса фаришталар жаннатга элтувчи ажр ва савобни топа олмайдилар.

Кўзи ожиз кишини сақланмоқлиги камолот эмас

Масалан, бир одам кўришлик неъматидан маҳрум бўлса, шу сабаб у бир умр на бирор филмь ва на теливизор кўра олади ва ҳаёти давомида бирор бир номаҳрамга кўз қирини ташлай олмайди. Айтингчи, ушбу гуноҳларни қила олмаслик билан кўзи ожиз кишида камолот зоҳир бўлмоқдами? Йўқ, негаки унда гуноҳ қилишга куч-қувват ва ҳоҳиш ҳам топилмаяпди.

Иккинчи одам унинг кўриш аъзоси, яъни кўзи мутлақо соғломдир. Нимани ҳоҳласа кўра олади, лекин унда кўришга қобилят бўлишлик билан бирга, номаҳрамлар тарафга қараш иштиёқи ҳам қалбида пайдо бўлиб туради, шундай иштиёқ пайдо бўлганда пайтда эса у дарҳол фақатгина Аллоҳдан қўрққан ҳолида нигоҳини пастга қаратади.

Энди қаранг бир қарашда иккиси ҳам гуноҳдан сақлангандек кўринади, лекин яхшилаб ўйлаб кўрсак буларни ўртасида ер ва осмонча фарқни кўрамиз. Кўзи ожиз ва соғлом киши бир қарашда иккови ҳам гуноҳдан тийилишмоқда, лекин аввалги инсонни гуноҳдан ўзини тийишлигида ҳеч қандай камолотни кўрмаяпмиз ва иккинчи шаҳс гуноҳдан ўзини сақлаши билан айни камол топмоқдадир.                                                                          

 

Шайҳул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний (Рўза биздан нимани талаб қилади).

Таржимон: Акмал Абдураҳмон.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!