Янгиликлар

Фаррух Соипов сохта аккаунтларни ўчиришни сўради

1044

Фаррух Соипов ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода олдинги суҳбатда ўқилган Қуръони карим тиловатининг хатоси учун узр сўраган. Ҳамда ўша оятларни энди хатосиз тиловат қилиб берган. Шунингдек аввалги тарқалган видеонинг ўчирилишини илтимос қилган: “Чунки бу Аллоҳнинг каломи, унинг хато тиловат қилиниб тарқаб кетиши жоиз бўлмаган нарса. Одамлар бундан тақлид қилиб ёдлаши ёки эшитиши мумкин. Фитнага сабаб бўлмасин деган ниятда улардан ўчириб ташлашларини илтимос қиламиз”.

“Яна бир эътиборли мавзу: ижтимоий тармоқларда, турли сайтларда ҳар хил одамлар менинг номимдан саҳифалар очиб олишган. Охирги пайтларда жуда кўпайиб кетибди. Ва бу саҳифаларда менинг номимдан ножўя контентлар ҳам қўйилаётган экан. Бу асли жуда хатарли, фитнага сабаб бўладиган нарса. Бунинг учун нафақат дунёда, балки охиратда ҳам сўралади, жавоби бор. Чунки туҳмат ўрнида бўлади. Шунинг учун шу ишни қилаётган администраторлар, блогерларни Аллоҳдан қўрқишга чақираман. Улар балки даъват қиляпмиз деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Лекин даъват бунақа усул билан қилинмайди. Шунинг учун менинг номимни саҳифаларидан ўчириб ташлашларини илтимос қиламан” дейди Ф. Соипов.

Суҳбатнинг охирида Фаррух Соипов Рамазон ойидаги Қуръон тиловатларининг баракоти ва унинг барчанинг йўлида нур бўлишини тилаб дуо қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ёппасига Исломни қабул қилган бир футбол жамоаси

270 09:32 04.06.2020

Ўлим сизни топиб олади...

224 08:00 04.06.2020

Имом Жавзий йиғлаб юборди...

307 07:30 04.06.2020

Мубашшир Аҳмад: “Бойларнинг туғёнга кетиши осон...”

530 07:00 04.06.2020

Бутун дунё коронавирусга Ибн Сино усулида курашмоқда

475 06:30 04.06.2020

Айрим карантин талаблари сақланиб қолади

548 06:00 04.06.2020
« Орқага