Наср

«Мушкулимизга чора излаб ҳамма эшикни қоқибмиз-у, Худойимнинг эшигини қоқмабмиз» (ҳаётий воқеа)

1597

Уйланганимга етти йилдан ошган бўлса-да, ҳамон фарзандимиз йўқ эди. Фарзандли бўлиш илинжида эр-хотин малакали мутахассислар кўригидан ўтдик, чет элларда муолажа олдик. Қаерда бепуштлик муаммоси билан шуғулланувчи доктор борлигини эшитсам, ўша ондаёқ унинг олдига ошиқардим. Ахири фарзанд кўриш ҳақидаги ўйлар мени чарчатди. Кундан-кунга ич-этимни еб, асабийлашардим, ҳар нимадан жаҳлим чиқарди. Атрофдагиларнинг саволлари ҳам мени баттар эзарди.

Бир кун масжиддан пешин намозини ўқиб қайтаётиб, йўлни кесиб ўтишга қийналаётган кўзи ожиз отахонни кўриб қолдим. Югуриб ёнига бордим. Қўлидан ушлаб, йўлнинг нариги томонига ўтказиб қўйдим. Ҳаққимга дуо қилди. Хайрлашмоқчи бўлганимда отахон: - Болам, уйланганмисан? - деб қолди. - Ҳа. - Болаларинг борми? - Ҳали фарзандим йўқ...

Отахон гапириш оҳангимдан ниманидир билгандай бўлди, шекилли: - Ўғлим, сиқилма, сабрли бўл! Мен ҳам узоқ йиллар фарзанд кўрмадим. Худога шукр, ҳозир еттита болам бор. Ўғлим, фарз намозни ўқиганингдан сўнг: “Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан” (Анбиё, 89) оятини ўқиб, ихлос билан дуо қил, Яратган – меҳрибон Зот, сени ҳам насибасиз қолдирмайди, инша Аллоҳ! - деди.

Қувончдан кўзларим ёшланди. Отахонга миннатдорлик билдириб, уйга шошдим. Воқеани аёлимга айтиб бердим. Аёлим эса, узоқ ўйланиб қолди ва: “Мушкулимизга чора излаб, ҳамма эшикни қоқибмиз-у, лекин, энг асосий эшик, Худойимнинг эшигини қоқмабмиз! Шунчалар хатокор бўламизми?!” деди. Шу кундан бошлаб, иккимиз Аллоҳга ихлос ила дуолар, илтижолар қилдик. Тунлари улуғ неъмати - фарзанд билан сийлашини сўраб, нафл намозлар ўқиб, астойдил дуолар қилдик.

Шукр, Роббимиз хатоларимизни кечириб, бизни ҳам қиз фарзанд билан сийлади. Биз яна тинмай дуо қилардик:

رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَاما ً

Роббанаа ҳабланаа мин азважинаа ва зуррийятинаа қуррота аъйунин важаъалнаа лил муттақийна имамаа. Маъноси: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт”.

@nasafziyo

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мендан кейин ҳам уйни бузманглар...»

1110 22:00 06.10.2019

Билимли ва тафаккур қилувчи болаларни тарбиялаш

828 22:00 26.07.2019

Нўъмон Али Хон: Қуръонда фарзанд тарбияси ҳақида (2-қисм)

2469 00:20 13.07.2019

Нўъмон Али Хон: Қуръонда фарзанд тарбияси ҳақида (1-қисм)

2454 00:12 11.07.2019

Фарзанд тарбиясида тарқалган баъзи хатолар

1163 18:00 05.07.2019
« Орқага