"Фарзанди аржумандим"

Фарзанд тарбиясида тарқалган баъзи хатолар

1202

1. Доимийликнинг йўқлиги. Ота-оналарга “илҳом” келганда жуда ҳам талабчан бўлади, бошқа вақтларда эса қоидаларни, ота оналарнинг ўзлари ҳам унутиб қўйишади. Масалан, болалар баъзи хатолари учун қаттиқ жазоланади, баъзи хатоларига эътибор ҳам берилмайди. Баъзида намоз ўқишлик қаттиқ талаб қилинади, баъзида эса умуман огоҳлантирилмайди, ўқимаса ҳам эътибор берилмайди.

2. Оилада 2 хил қадрият ҳукм суради. Яъни яхши одам қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳамма гапиради, лекин амалда ҳеч ким бу нарсаларни бажармайди. Масалан, ҳалоллик ҳақида гапирилади, лекин майда нарсаларда ҳалолликка эътибор берилмайди.

3. Оиладаги қоидалар катталар орасида келишиб олинмаган. Ота ёки она талаб қилган нарсани бобо ва бувилар боланинг олдида керак эмас дейди ва жазолашни ман қилади. (Қўявер, ахир бу бола-ку; Бу сафар кечира қолинг ойижониси кабилар). Ёки она ман қилган нарсаларга отаси рухсат беради.

4. Болага ҳеч қандай чегаралар қўйилмайди. Болаларнинг талаб қилган ҳамма нарсалари, кўп ишлаб болага вақт ажрата олмаётган ота-она ёки бола меҳрини қозонмоқчи бўлган буваси томонидан сўзсиз олиб берилади. Ота-оналар буваси олдида жазолашга хижолат бўлганидан ёки ғалвага тоқати йўқлигидан фарзандига ҳеч қандай чегара қўя олмайди.

5. Боланинг ҳар бир қадами назорат остида бўлади. Бола учун ҳамма қарорлар чиқарилади, қоидалар тушунтирилмай, шунчаки амал қилишга мажбурланади. Келажакдаги касби, қизиқишлари ота-онаси тарафидан танланади. Илтимос қилган нарсалари нега экани тушунтирилмайди, ёки шунчаки олиб берилмайди.

6. Катталар камчиликлари болалар олдида муҳокама қилинади. Бизда буни кенг тарқалган кўриниши - оналар хатосини оталар ёки қайноналар болалар олдида гапиришидир. Натижада фарзанд тарбиячисининг гапларини жиддий қабул қилмайди ва фикрини ҳам ҳурмат қилмай қўяди.

Муслима она кундалиги телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сатр нималигини биласизми?

755 09:35 15.01.2020

Мактабда совғага... жойнамоз беришди

1928 08:05 14.01.2020

“Отамни уйлантираман...”

2136 21:00 13.01.2020

“Ўша тундаги ҳайдовчини излаяпман...”

8274 11:00 13.01.2020

15 суткага қамалган блоггерни уйида янги меҳмон кутмоқда

2173 08:20 11.01.2020

Аллоҳдан қўрқиб тўкилган ёшлар

792 14:00 10.01.2020
« Орқага