Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

1032

Қоронғу жойдаман.... На нур, на чироқ.
Йўқ бирор суҳбатдош, дўст ёки ўртоқ.
Лек бирдан ҳамма ёқ ёришар, эй воҳ!  
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Ўзимга қарайман олиб бир оз тин.
Эгнимда оқ, енгсиз, ёқасиз кийим.
Сўроқ фариштаси тинглаб турар жим.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Оғир тупроқлар ҳам парга бўлар тенг.
Амал дафтаримни ўнгдан бергин денг.
Тор манзил маконим бўлиб кетар кенг.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Савол жавоблардан ўтиб тез, осон.
Гуноҳларим бир-бир кечирилган он. 
Йўл оламан тўғри жаннатга томон.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Кавсар сувларидан баҳраманд бўлай.
Ҳуру-ғилмонларнинг сафида турай.
Бошимга нурдан бир ажиб тож кияй.
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Бунда керак эмас шон-шуҳрат, эъзоз...  
Керак эмас таом, зеб-зийнат, пардоз. 
Етти осмон узра этаман парвоз,
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Маккада, Каъбани қилганда тавоф.
Қўлингдан тушмасин бу буюк китоб. 
Ҳар ҳарфига ўнта ёзилар савоб,
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса...

Жон болам. Дилбандим. Қуёшим. Ойим.
Аллоҳ  каломини ўқиб юр доим.
Илмига илм қўш Қодир Худойим.  
Фарзандим мен учун Қуръон ўқиса,
Набирам мен учун Қуръон ўқиса...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия: Қуръон курсларида ўқиётган болалар сони ортяпти

1077 23:00 27.04.2021

Рамазон - Қуръон ойи

365 03:30 26.04.2021

Эътиборсиз қолиб кетаётган фазилатли амаллар

744 13:15 24.04.2021

Қуръон пул ҳақида нима дейди?

692 14:00 21.04.2021

Ҳиндистон олий суди Қуръонни ўзгартиришни рад этди

4726 15:50 20.04.2021

Қуръон муборак китоб

307 12:00 20.04.2021
« Орқага