Фарзандим ўхшасин Росулуллоҳга

12:30 09.05.2018 1006

Ё Роббий тилагим фарзандим бўлса,

Ўхшасин дейман Шоҳи-Султонга.

Росули Акрамга дилбандим ўхшаса,

Умрим фидо бўлсин ўша боламга.

 

Амир бўлмаса майли, бўлсин бир қори,

Бу хаста дилимга илоҳий дори,

Умматим деган ул Набийим зори,

Фарзандим ўхшасин Росулуллоҳга.

 

Масжидда янграсин ўғлим овози,

Шайхларни йиғлатсин булбул навоси,

Росулим даврини эслатса зори,

Набий Саййидга болам ўхшасин.

 

Онаси бўлайин шундай умматни,

Роббимдан сўрайман қори дилбандни,

Муҳаммаддек Амин, Аҳмад фарзандни,

Амирал Мўъмининга болам ўхшасин.

 

Хулқи Қуръон бўлсин ва суннатга хос,

Мўъмин уммат бўлсин Набийимга мос,

Ҳаётда орзуим биргина холос,

Фарзандим ўхшасин Росулуллоҳга.

 

Моҳларойим КАРИМОВА,

Андижон шаҳри.

Манба: Tasbeh.uz

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!