Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Фарзандларим келажагини таъминлашим керак, десангиз...

3368

Муқотил ибн Сулаймон роҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансурга байъат қилинган куни унинг ҳузурига кирдилар. Шунда Мансур: "Менга насиҳат қилинг, эй Муқотил!", деди. Муқотил: "Сизга кўрганим ҳақида гапирайми, ё эшитганим ҳақидами?", дедилар. "Балки кўрганингиз ҳақида" дегандан кейин, Муқотил қуйидагиларни айтдилар: "Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазиз ўн бир фарзанд кўрдилар. Вафотларидан кейин ўн саккиз динор қолдирдилар. Ундан беш динорига кафанландилар. Қабрлари тўрт динорга сотиб олинди. Қолган маблағ фарзандлари ўртасида тақсимланди. 

Ҳишом ибн Абдулмалик (кейинги умавий халифалардан) ҳам ўн бир фарзанд кўрдилар. Ҳар бир фарзандларининг меросдаги ҳиссаси минг минг (миллион) динорга тўғри келган. 

Эй амирул муъминийн, Умар ибн Абдулазизнинг бир фарзандлари Аллоҳ йўлида жиҳод учун юзта от садақа қилганини ва Ҳишом ибн Абдулмаликнинг бир фарзанди бозорларда тиланиб юрганини бир куннинг ўзида кўрдим. 

Ўлим тўшагида ётганларида Умар ибн Абдулазиздан одамлар: "Фарзандларингизга нима нарса қолдирдингиз, эй Умар?", деб сўраганларида у киши: "Уларга Аллоҳдан тақво қилишни қолдирдим. Агар улар солиҳ бўлишса, Аллоҳ солиҳларни қўллайди. Агар бундай бўлишмаса, уларга Аллоҳга нисбатан гуноҳда ёрдам қиладиган нарсани ҳаргиз қолдирмайман", деб жавоб қилдилар. Яхшилаб ўйлаб кўринг.. Кўпчилик кишилар фарзандларининг келажагини таъминлаш учун ҳаракат қилишади, машаққат ва азият чекишади. Буни улар, ўлганларидан кейин фарзандларининг қўлларида мол-дунё бўлиши, улар учун омонлик, деб ўйлаганлари сабабли қилишади. Аммо Аллоҳ Ўз Китобида қуйидагича зикр қилган улуғ омонликдан ғафлатда қолишади: "Ўзлари заифҳол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар ҳақида ҳам) шундай қўрқсинлар. Бас, Аллоҳдан қўрқсинлар ва тўғри сўз айтсинлар" («Нисо» сураси, 9-оят)".

Манба: AbuHanifa.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияда ташлаб кетилган ўзбекистонлик гўдаклар ватанга қайтарилди

913 14:50 23.11.2021

Тарбия – буюк неъмат

1004 21:05 08.10.2021

Хитой: учтагача фарзанд кўришга расман рухсат берилди

976 20:40 20.08.2021

ДОЛЗАРБ | Абдулазиз Муборак нега ўғлини черковга олиб борди?

6619 16:00 07.06.2021

Хитой расмийлари оилада уч нафар фарзанд кўришга рухсат берди

859 15:35 31.05.2021

Солиҳ ота ва солиҳ фарзанднинг бир-бирига хайротлари

1354 04:00 05.05.2021
« Орқага