"Фарзанди аржумандим"

Фарзандларимиз қалбига ризқ ҳақидаги тушунчаларни ёшлигидан жойлайлик

1306

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”. (Ҳуд сураси, 6-оят)

Мусулмон кишининг ҳаётида муҳим бўлган яна бир тушунча - ризқдир. Афсуски, бу масалада билимимиз етарли бўлмагани сабабли ҳаётимизни мол-дунё топишга сарфлаймиз ёки бойликларимиздан ҳеч кимга наф тегмайди, умримиз эса бор мулкимизни йўқотишдан қўрқинч ва хавотирда ўтади.

Ризқ ҳақидаги тушунчаларни фарзандларимиз қалбига ёшлигидан жойлай олсак, албатта фарзандларимиз ҳар тарафлама етук мусулмон бўладилар ва хотиржам ҳаёт кечирадилар. Энг аввало буни ўзимиз ҳам яхшилаб тушуниб, амал қилишга ҳаракат қилишимиз керак.

Демак, ризқ бу - биз яшашимиз учун керак бўлган ҳамма нарса - таомларимиз, уйимиз, машинадан тортиб ҳар сония олаётган нафасимизгача бўлган нарсалардир.

Ризқ ҳақидаги болаларга ўргатишимиз керак бўлган асосий нарсалар эса қуйидагилар:

1. Аллоҳ таоло ҳар бир тирик жонни ризқини албатта беради, шунинг учун биз фақат Ўзигагина суяниб, таваккал қилиб яшашимиз керак.

2. Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш фарзи айн, яъни ҳар бир мусулмон кишининг вазифаси.

3. Ҳар бир кишининг ризқи аввалдан пешонасига ёзилган. Агар шу қоидани тушуна олсак, қандай ҳам хотиржам ҳаёт кечирган бўлар эдик?! Демак сизни ризқингизни ҳеч ким, ўғирлаб ола олмайди, агар қўлингиздаги мулкни кимдир олиб кетса, у сизники эмасди, бундай бўлмаса бошқа йўл билан уни йўқотган бўлар эдингиз.

4. Ризқ миқдори ҳаракатга боғлиқ эмас. Баъзида жуда қаттиқ ишлаб, кам пул топаётган ёки аксинча, жуда оз ишлаб, ҳаттоки ишламай ҳам бой бўлган одамларни кўрамиз. Демак, ишлаш учун оиладан, ибодатлардан воз кечиш нотўғри.

5. Пешонасига ёзилган ризқни ҳалол йўл билан ёки ҳаром йўл билан ейиш банданинг танлови. Демак , шайтон алдовига учмаган, сабр қилган инсон шу ризқини ҳалол йўл билан топади.

6. Бойлик, мол-мулк қалбда эмас қўлда бўлсин. Яъни, бойликка меҳр қалбингизга кирар экан, у сизни нотўғри йўлга бошлаши аниқ.

7. Аллоҳ ризқни хоҳлаган бандасига беради. Яъни, бой инсон Аллоҳни суйган бандаси ёки камбағал жазо оляпти деган гап йўқ. Аллоҳ кимгадир кўп бойлик бериб, кимнидир ризқини кечиктириб синайди.

8. Қўлингиздаги нарсаларни бошқалар билан бўлишишингиз ризқингизни камайтирмайди. Шунинг учун ҳам бошқаларга ёрдам қилиб, савоб ишларини кўпайтириш охиратини ўйлаган, доно кишининг иши ҳисобланади.

Muslima ona kundaligi телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бахтли оила учун  21 ибрат

1104 22:00 02.12.2019

Исломий оилаларга хатарлар

1246 22:00 22.11.2019

Бу исломдаги аёлни ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатингчи!

2003 19:00 02.10.2019

Алишер Саъдуллаев тўйлар ҳақида. «Ёш дўстларимга етказинг»

3527 19:59 15.09.2019

Қонун ва қадрият. Ёхуд эътиқодсиз яшаб бўлмаслиги ҳақида

2219 16:11 13.09.2019

Сериаллар нима ўргатяпти?

3012 10:00 10.09.2019
« Орқага