Таҳлил

Фашист қолипи

1982

1945 йилда Гитлер ҳукуматидаги нацизмнинг ташвиқот-тарғибот вазири Жозеф Геббельс ўз жонига қасд қилади. Тарих бунга ўхшаган мияни ювадиган бошқа шахсни кўрмаган. Гитлер немис халқини бўйсундириш ва итоат қилдириш масаласида Геббельсдан ҳар қанча қарздор десак ҳам бўлаверади.

Геббельс тажрибали вазир, сўзамол воиз ўлароқ Гитлер буюклигини асосчиларидан ҳамда нацизмнинг устунларидан эди.

Геббельс "рамкага солиш" назариясини ихтиро қилди. Бу шунақанги назарияки, бунда халқ танлаяпман-ихтиёр қилаяпман деб ўйлайди. Аслида эса танламайди, балки ҳукумат хоҳлаган нарсани танлайди. "Рамкага солиш" назариясини тушунтириш учун моҳир сиёсатчилар қуйидаги мисолни келтиришади:

"Бир дўстингни зиёратига бординг. У сендан "чой ичасизми ёки қаҳвами?", деб сўради. У билан сенинг зеҳнингдан бошқа нарсаларни чиқариб ташлаб сени фақат шу икки нарса ҳақида фикрлашга мажбур қилмоқда. Шу икки нарсадан бирини танлашга сени мажбурламоқда. Бу билан у сенинг фикрингни рамкага солаяпти.

Яна бир мисол: Бир она боласидан сўраяпти: "Болам! Бугун соат еттида ухлайсанми ёки тўққиздами?". Табиийки бола тўққизни танлайди. Бола онаси билан бўлган суҳбатда ғалаба қозондим деб ўйлайди. Аслида эса онаси уни тўққизда ухлашини истаяпти ва истагига етаяпти.

Бугун "рамкага солиш" назариясини катта давлатлар ишлатади. Америкадаги 11 сентябрь воқеаларидан сўнг президент Жорж Буш чиқиб оламга жар солди: "Бугун ё биз билан бўласиз ёки террор билан!". Шунгача террорнинг очиқ таърифи йўқ эди. "Рамкага солиш" назарияси сабабидан Америка қайси бир давлатга қарши  курашса ўша давлатлар террор давлатлари деб тушуниладиган бўлиб қолди. Бутун дунё шунга кўнишга мажбур. Ҳатто бетараф бўлиш ҳам мумкин эмас. Улар эътиқодида Америка билан бирга бўлмасанг демак унга қаршисан.

1999 йил воқеаларидан сўнг бизда ҳам аҳоли диндан гапиришга қўрқиб қолгани ҳали ҳам ёдимизда.

Геббельснинг машҳур гапларидан намуналар:
1. Менга виждонсиз ахборот агентликларини бер, мен сенга эшак сингари халқни бераман.
2. Бошқалар сени тасдиқлашлари учун ёлғон гапир.
3. "Маданиятли", "зиёли" деган сўзларни эшитсам қўлим тўппончамга бораверади.

4. Ташвиқот назарияси асосан пунктлари оз бўлиб кўпроқ такрорга таяниши лозим.

Абдулқодир Самарқандий

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага