Янгиликлар

Фатво: Коронавирус хавфи туфайли масжидларни ёпиш

9777

Европа фатво ва тадқиқотлар кенгашининг бўйича бош котиби шайх Ҳусайн Ҳалаванинг таъкидлашича, агар одамларнинг гумонида: “Намозхонлар масжидга келгани сабаб корона вирус ёйилиб кетади” деган хавф туғилса, масжид ходимлари коронавирус туфайли масжидни беркитишлари ва намозхонлардан ўз уйларида намоз ўқишларини сўрашлари мумкин.

Шайх Ҳалава “Араби21” сайтига берган интервьюсида шундай дейди:

“Одамлар ўзларини асрашга чақирадиган  кўпгина адабиётларда келганидек Ислом динида ўзига хос фиқҳ илми бор.

Қолаверса, шариат қонунларининг мақсадларидан бири  одамнинг ўзини муҳофаза этмоғидир. 

Ҳозирги замон тили билан айтганда, замон воқелигида Исломнинг ўлчами узун.

Баъзилар: “Бугунги кунда вабо кундан кунга ёйилиб кетмоқда, биз нима қилишимиз керак?”, деб сўраб қоладилар. “Соғлиқни сақлаш кўрсатмалари”га риоя қилган ҳолда “Агар мен бошқа одамга инфекцияни юқтириб қўйишимни сезсам, унинг одамларга юқишини олдини олишим ва зарар етказмаслигим керак”, деган фикрларга чақирмоқдалар.

Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким саримсоқ ёки пиёз ёки кўк пиёз истеъмол қилса бизнинг масжидимиздан ажралиб олсин (келмай турсин)”, деганлар.

Бунинг сабаби оғзининг ҳиди билан мусулмонларга зарар беришидир.

Шунга асосан, агар инсоннинг юқумли касали бўлса жамоатда намоз ўқишни хоҳлаб масжидга бориши дуруст бўлмайди.

Ҳанбалий мазҳабидаги уламолар жамоат намози ҳар бир мусулмон бажариши шарт бўлган фарзи айн дейишган. Жумҳур уламолар эса жамоат намози суннати муаккада эканини айтадилар.

Лекин жамоат жойида намоз ўқилганда баданга азият етса ёки азият етиш хавфи бўлса, жамоат намози соқит бўлади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёққанда одамларга уларга азият етмаслиги учун намозни уйда адо қилишни буюрар эдилар. 

Бу қоида жамоат намозини соқит қиладиган узрларга татбиқ қилинади.

Ҳаж ва умра вақтларида касаллик тарқалса унинг маносикларини бажариш нима бўлади?

“Ҳаж амали имконият билан боғлиқдир. Агар касал одам сафарга қодир бўлмаса, токи касаллигидан тузалиб олгунгача Ҳаж амали ундан соқит бўлади. Ожиз одам, куч-қувват, мол-дунё, ҳажга бориш учун керакли нарсаларга қодир бўлгунча ҳаж амали ундан соқит бўлади. Умранинг ҳукми ҳам худди шундай.

Шайх Ҳусайн Ҳалава гапига қўшимча қилиб: “Агар Саудия раҳбарлари  “Инсонлар умра зиёратига келганда, тиқилинч сабаб касалликнинг тарқалиши зиёда бўлади”, деган фикрда бўлсалар, ишлар изига тушиб кетгунча умра зиёратини вақтинча манъ қилиб туришларининг шаръий томондан монелиги йўқ.

Аксинча одамлар касаллик юқтириб олишдан сақланган бўлади деб биламан”.

Ҳозирда одамлар тавоф амалларини Ҳажарул асваддан узоқ масофадан амалга оширмоқдалар. Бу ҳақида шайх: “Одамлар Ҳажарул асвадга ажиб тарзда қаттиқ ташланадилар, баъзилари бу ҳаракатлари билан одамларга озор бериб, уни ўпишга ҳаракат қиладилар”.

“Энг тиқилинч макон Ҳажарул асваднинг атрофидир. Одамларнинг баъзилари касал бўлсалар, касаллик бошқаларга ҳам юқиши мумкин. Бир неча давлатларга касаллик етиб боргани сабабли касалликка чалинганларнинг сони кўпайиб кетган”, деб қўшимча қилди шайх Ҳусайн Ҳалава.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Фаластинни давлат сифатида тан олишга чақирилди

598 17:31 05.06.2020

Немис католиклари оммавий равишда черковдан воз кечмоқда

1562 16:30 05.06.2020

Канада ҳам Европа давлатларидек Исроил босқинини қоралади

443 14:00 05.06.2020

Эрон ташқи ишлар вазири: АҚШда зўравонликлар, Европа эса жим

1050 22:41 03.06.2020

«Сардоба иши»ни европалик етук мутахассислар текширади – Шавкат Мирзиёев

1264 03:40 17.05.2020

Султон оиласининг Европадаги саргардонлиги...

8605 02:40 14.05.2020
« Орқага