Илм

Фатвога журъат - дўзахга журъат демакдир!

916

Катта тобеинлардан таълим олган Умайр ибн Саид ҳикоя қилади:

Бир масалани Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирди Алқамадан сўрадим. "Абийдага бориб сўра" деди. Абийдага бордим. "Алқамага бор" деди. "Алқама жўнатди" дедим. "Масруққа бориб сўра унда" деди. Масруққа келдим ва сўрадим. "Алқамага бориб сўра" деди. Мен "Алқама Абийдага жўнатди, Абийда сизга жўнатди" дедим. "Абдураҳмон ибн Аби Лайлога бор" деди. Абдураҳмон ибн Аби Лайлога келиб сўрадим. Жавоб беришни хуш кўрмади.

Алқама олдига қайтиб, бўлганларни айтиб бердим. Шунда у: "Одамларнинг фатвога журъатлиси - илми пасти" дейилар эди, - деди.

“Ахлоқул уламо”, Ожуррий, 103- саҳифа.

* * *

Биродарлар, ибрат кўзи, ақл назари билан қарайлик. Ҳикояда исми келган кишиларнинг ҳар бири саҳобалар суҳбатида бўлган улуғ тобеинлардан, забардаст мужтаҳидлардан эди.

Фиқҳий масалаларда сўралса-сўралмаса "бу ҳалол, бу ҳаром", "бу бўлади, бу бўлмайди", "мен буни бундай деб ўйлайман", "мен бунга бундай деб жавоб берган бўлардим" деб оғиз кўпиртираётган биз ношудлар ҳолига Аллоҳ таоло ўзи раҳм қилсин.  

Сайфуллоҳ Носир

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод”

579 19:00 27.01.2020

“Шайх уйланмасликка қарор қилди, аммо...”

2009 21:00 17.01.2020

Фатвони ким бериши керак?

825 10:05 11.01.2020

Узук ҳақида батафсил: суннат, жоиз эмас, ҳаром... (иккинчи мақола)

975 22:00 10.01.2020

“Бошқа фатво бермайман...”

1575 09:20 09.01.2020

Мен турмушга чиқсам бўладими?

11643 10:40 06.01.2020
« Орқага