Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Феминизмдан беҳожат Ислом

510

Хулоса шуки, бугунги кунда феминизм сиёсий фалсафа ва мафкурадир. Агар кимдир ўзини феминистман деса, у ўзини шу анъана мафкураси (ва унинг оқибатлари) билан боғлаган бўлади. 

Шуни ҳам айтаманки, кимдир феминист бўлмасдан ҳам, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси бўлиши мумкин ва бу кўпчиликнинг фикри. АҚШ ва бошқа мамлакатларда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аёлларнинг аксарияти ўзини феминизм мафкураси билан умуман боғлашмайди. 

Фуссилат сурасининг 33-оятида шундай марҳамат қилинади:

 «(Одамларни) Аллоҳ(нинг дини)га даъват қилган ва ўзи ҳам яхши амал қилиб, «шак-шубҳасиз, мен мусулмонлардандирман», деган кишидан ҳам чиройлироқ сўзлагувчи ким бор?»

Биз мусулмонлар Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлига юз фоиз ишонамиз ва буни ҳақиқат деб қабул қиламиз. Бошқа ҳар қандай ғарб ёки шарқий фалсафани ҳақиқат деб қабул қилмаймиз. Чунки бунга кафолат йўқ. Феминизмда кўрганимиздек ҳар ҳил кўринишлари бор: радикал, марксизм, либерал. Агар мен мусулмон бўлиб буни қабул қилсам, қарабсизки уни «маданияти»ни ва академик анъаналарини қабул қилган ҳисобланаман. Исломга айрим жихатлари ўхшаш бўлсада, асосий феминизмдаги идеологияни ва бундай қарашларни биз қабул қила олмаймиз.

Имом Абу Довуд ва Термизийда келган бир ҳадис мисолида кўрсак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: 

«Албатта, аёллар эркакларнинг опа-сингиллари кабидир» 

Айнан шу сўзлар эркаклар учун нима ҳалол бўлса, аёллар учун ҳам шундай эканлигини таъкидлайди ва баъзи шаръий масалалар бундан адолатли равишда мустасно. Бундан мустасно #феминизм идеологияларида мавжуд. Биринчи навбатда улар сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тенгликка ишонадилар. Лекин феминистларнинг наздида, эркакларга қараганда уларга бунданда кўпроқ ҳуқуқлар берилиши керак. Агар буни қилмасангиз, бундай патриархатлар давом этаверади. Шунинг учун улар наздида тенгсизлик билан курашишнинг ягона йўли – бу ҳеч бўлмаганда аёллар билан қисқа муддатли ижобий дискриминация ўтказиш. Ва тенгсизликни шу орқали қандайдир тарзда енгиш. 

Албатта, бу ўзаро зид ва қарама-қарши тушунчалар. Зеро, агар мақсад тенглик бўлса ва бу мақсадга эришишнинг воситаси тенгсизлик бўлса, бундай мақсад воситаларга зид ва қарама-қарши.

Мен нега ўзимизни феминист демаймиз? 

Бу биринчи навбатда уларнинг оналарга ташланиши ва уларни камситгани учун.

Феминист Бэтти Фридманнинг 1963 йилда ёзилган “Аёллик сири” китобида уй ва уй-бекаларини қулай концлагерга тенглаштирган. Менинг наздимда, бу романизация қилинган фикрлар, негаки бундай тушунча на фалсафий, на психологик, на ижтимоий ва айниқса, илмий тушунча эмас. Бундай фикрлар аксинча аёлларни ва айниқса ижтимоий сабабларга кўра уйда ўтирган оналарни жамиятдаги ўрнини камситишдан иборат. 

Ишонинг Исломда оналарнинг алоҳида ўрни бор. Оналар оталарга қараганда кўпроқ қадрланади. Уларга бўлган ҳурмат юқори даражада. Шунинг учун қандайдир феминист ёзувчилар келиб, уй-бекалари ўтирадиган уйларни қулай концлагерлар деса, бу биз учун ҳақоратли бўлади. Жамиятдаги олий ва муҳим жараёнлардан бири бу оилада болаларни камол тарбиялашдир. Бунда эса ота-она муҳим рол ўйнайди. 

Қолаверса, Исломда аёл-қизлар биринчи зикр қилингани, номларида сура борлиги, ҳадияни улардан бериб бошлашлиги, нафақалари доим маҳрамлар зиммасига қўйиши, ҳос касбларда ишлашлари, мол тасарруфида эркинликлари, илм олишлари фарзлиги, тарбияси учун жаннат, жаннатга киришларида енгилликлар берилгани ва яна давом эттирса бўладиган қатор эъзозланганликлари ҳақида ҳозир тўхталиб ўтирмаймиз. 

Яна бир нарсани таъкидлайманки, агар қайсидир феминистка ўзини атеист деб билса (аксариятининг эътиқоди шундай), уларнинг таянадиган манбаси, яъни Ч. Дарвин ҳам ўзининг асарларида «эркаклар аёлларга қараганда устун ва аёлларни жуда интуитив» деб тасвирлаган. Асосий эволюция тушунчаси бўлган «кучлиларгина омон қолади» асари айнан шу маънони беради. Шунинг учун улар ўзини гафеминистман дейишларидан олдин икки марта ўйлаб кўришларини маслаҳат берар эдик. Айниқса у, дарвинизмни ҳақиқат деб билувчи ва ғарб қарашларини ўзига сингдирган бўлса. Унинг учун энг тўғри йўл бу ислом! 

Манба: Muslim Mind

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Олим етиштириш осонмас…

55 13:35 18.08.2022

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

126 13:10 18.08.2022

“Abdulhamid Xon” Ўрта ер денгизида газ излашни бошлади

289 12:40 18.08.2022

Ғазо соҳили Исроил ҳужумида ҳалок бўлган болаларнинг исмлари ва расмлари билан “безатилди”

107 12:20 18.08.2022

Ким Байтуллоҳга кирса, яхшиликларга кирибди...

202 11:56 18.08.2022

БМТ Мьянма ҳарбий маъмуриятини репрессияларни тўхтатишга чақирди 

101 11:40 18.08.2022
« Орқага