Фейсбук шаҳзода Муҳаммад ибн Салмонни мақтаган аккаунтларни ёпиб қўйди

17:35 02.08.2019 804

Фейсбук ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидан очилган юзлаб аккаунтлар ёпиб қўйилди.

«Биз Фейсбукдан 259 та аккаунтни, 102 та саҳифани, бешта гуруҳни, шунингдек, Инстаграмда 17 аккаунтни ёпиб қўйдик. Улар Ливия, Судан, Комор ороллари, Қатар, Туркия, Ливан, Сурия, Иордания ва Марокашга қаратилган эди», – дейилади Фейсбук раҳбарияти тарқатган баёнотда.

Аниқланишича, бу аккаунтлар ОАВ номи остида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон ва унинг «Истиқбол – 2030» лойиҳаси, шунингдек, Судия Арабистони амалга ошираётган операцияларнинг тарғиботи билан шуғулланган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!