Фикрий иймон инсонни Аллоҳга етказмайди!

12:30 10.07.2019 729

Нима деб ўйлайсиз? Инсон ушбу уч босқичсиз Аллоҳга етиша оладими?

Бир мусулмон киши, у айтилган биринчи даражада ҳам, иккинчи ва учинчи даражада ҳам эмас.

Ким ҳақни таниса, уни ҳамма нарсада кўради, у бу турдаги одам эмас.

Ким Унга садоқатли бўлса, бошқа барча нарсалардан яшириниб ,уларга эътибор бермайди. У бу турдаги одам ҳам эмас.

Ким Уни яхши кўрса, бошқа нарсаларни ундан устун кўрмайди. У бу турдаги одам ҳам эмас.

Лекин у, мен Аллоҳни танийман, мен Аллоҳга иймон келтирганман, мен Аллоҳни ягона зот эканини биламан,- дейди. У яна, биз Аллоҳнинг буйруқларига мувофиқ яшашимиз лозимлигини ҳам биламан, дейди. Бу инсон (ёлғиз бунинг ўзи билан) Аллоҳга етиша олмайди. Бу каби ақлий иймон руҳдан ва сир асрорлардан ажралгандир. Бугунги кундаги кўпчилик мусулмонлар шу турдаги одамлар қаторига киради.

Бу мен атайдиган фикрий Ислом тушунчасидир.

Фикрий ислом дегани, мен каби бир кишининг Ислом ҳақида гапираётганида сиз унинг ҳукмларни тўлдириб ташлашини ва унинг сўзи уламоларнинг сўзларидан ҳам ўтиб тушиб, унинг оғзидан сиз англаб ета олмайдиган даражадаги балоғат ва фасоҳат билан чиройли сўзларнинг чиқишини кўришингиздир. Кейин сиз унга назар солиб, уни Исломни (ҳаётга) татбиқ қилишга чақираётганини ва Исломий низом билан бошқа низомларни бир-бирига яқинлаштирилган вақтда Исломий низомдан бошқа низомларни қаттиқ танқид қилиб, уларни рад қилишга ва уларни аҳамиятсиз ва арзимас нарсалар эканини баён қилишга “қодирлигини” кўрасиз. Лекин сиз унинг қалбига назар солиб кўринг, унинг қалбини Ибн Атоуллоҳ айтаётган нарсалардан буткул ҳоли экани кўрасиз.

У бозорга чиқиб мол дунё билан машғул бўлганида, дунё уни Аллоҳ субханаҳу ва таолодан тўсиб қўяди. Унинг ўй ҳаёлини ҳавойи истаклар, шаҳват ва бойликлар, марказлар, раҳбарлик ва шунга ўхшаш нарсалар банд қилган бўлади. Бу инсон оламдаги нарсалар билан Аллоҳдан тўсилди. Бу нарсалар уни Аллоҳга боғламади. У ниманинг йўлида қурбон бўлди, Аллоҳ йўлидами? Йўқ, у шаҳватлари, ҳавойи истаклари йўлида қурбон бўлди.

Имом Бутийнинг “Шарх ҳикамул Атоийя” туркум дарслигидан қирқиб олинган суҳбатдан
Абдуллоҳ Ғуломов эркин таржимаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!