Таҳлил

Финларда биринчи синф ёхуд ХТВ ўқиб қолмасин...

2883

Финляндияга кўчиб келган россиялик аёл ёзади: “Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ ўғлимни тайёрладим: ҳар ҳолда биринчи синф.

Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар худдики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм-шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди. 

Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди. 

Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради. 

Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб портфелидан тортиб қалпоққача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” – ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап. 

Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб “йўқ” бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади. 

Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чучқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз. 

Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. 

“Тавба, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими” деган савол миямдан чиқмай қолди. 

Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, бепул.

“Нега бундай?” деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим. 

Унинг жавоби бешинчи шок бўлди: “Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади”. 

Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да...

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шайх Нобулсийдан:  Фарзандим ўлса байрам қилардим...

127 16:15 26.09.2020

Коронавирус: оммавий эмлаш бошлангунча ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

179 15:45 26.09.2020

«Савол-жавоб» лойиҳасида “Ҳалол туризм”

67 14:55 26.09.2020

Украинада авиаҳалокат ортидан мотам эълон қилинди

294 13:43 26.09.2020

Қатар ҳам Араб давлатлари лигасига раислик қилишни истамади

341 13:11 26.09.2020

"Онлайн савол-жавоб" лойиҳаси меҳмони Одинахон Муҳаммад Содиқ 

748 12:16 26.09.2020
« Орқага