Финляндияда масжидга граната отган шахс қидириляпти

21:30 16.05.2019 517

Финляндия полицияси Эспоо шаҳридаги масжиднинг ҳовлисига иккита граната отган шахсни қидиряпти, дея хабар бермоқда “Анадолу”.  

Шимолий африкаликларга қарашли мазкур масжидга уч кун аввал таровиҳ намози ўқилаётган пайт номаълум шахс иккита қўл гранатасини улқотириб, ўзи машинада қочиб кетган.

Юз берган портлаш натижасида ҳеч кимга зарар етмаган.

Бундан уч ой муқаддам пойтахт Хельсинкидаги масжид деворларига Исломга қарши ёзувлар ёзиб кетилган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!