"Туппа-тузук мусулмонларни кўраман. Масжидларга тўла шаҳарда яна масжид қурмоқчи бўлади. Бу йўлда миллион ёки ярим миллион долларни индамасдан бериб юборади. Агар шунча ёки шунинг ярмича маблағни ислом даъвати йўлида ёки куфр ва илҳодга қарши курашда, ёки динни собит қилиш учун, шариатни қоим қилиш учун исломий амални қўллаш йўлида сарфлашни сўрасанг, ёки шу каби гоҳида рижол топилиб мол топилмайдиган буюк мақсадларга сарфлашни сўрасанг эшитадиган қулоқ топишинг муҳол бўлиб қолади. Чунки улар тошларни бино қилишга иймон келтиришган, рижолларни эмас!
Агар фаҳм тўғри бўлиб, иймон ҳақиқий бўлганида ва мусулмон инсон "фиқҳул авлавийёт"нинг маъносини яхши англаганида эди у ҳаж қилишдан кўра(албатта нафл ҳаж назарда тутилган) исломий лойиҳаларни молиялаштиришдан, етимларни кафолатига олишдан, очларга таом беришдан, қочоқларга жой беришдан, беморларни муолажа қилишдан, илмсизларга илм беришдан ва ишсизларга иш беришдан кўпроқ саодатманд бўлган бўлар эди!".
Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ.
"Авлавийёт фиқҳи ҳақида" китобидан.
--------------
Фиқҳул авлавийёт- шаръий ҳукмларнинг қайси бирини воқелик тақозосига ва мартабасига кўра олдинга қўйиш илмини билишдир.
Абдулқодир Полвонов