Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Фитначи Абдуллоҳ ибн Саба ва рофизийлар

3213

Ал-Мақризий "Ал-Хитат" асарида шундай ёзади: "Усмон розияллоҳу анҳу даврида бир яҳудий Исломни қабул қилди. Унинг исми Абдуллоҳ ибн Саба бўлиб, у Ибн Сауд номи билан ҳам танилган эди. Ҳижозни тарк этгач, у мусулмонларни йўлдан оздириш учун уларнинг ерларини айланиб чиқа бошлади. Ниятига ета олмаганидан сўнг у Басрага жойлашиб, у ерда Исломга қарши фитналарини давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳижрий 33 йилда бўлган эди.

У ерда у одамлар билан кўп мулоқот қила бошлади ва кўпчилик унинг нутқларига қойил қолар эди. Унинг шуҳрати Басра ҳукмдори Абдуллоҳ ибн Омирга этиб борди. Абдуллоҳ уни ёнига чақириб: "Сен кимсан?" – деди. У жавоб бериб: "Мен аҳли китоблардан эдим, Исломни қабул қилдим ва сизларнинг орангизда яшаяпман", деди. Ҳукмдор: «Мен сен ҳақингда ғалати миш-мишлар эшитдим. Бу ердан кет!" – деди. Кейин Ибн Саба Куфага, у ердан Мисрга борди. У ерда у одамларга ажаблантирадиган нарсаларни айтиб беришни давом эттирди, уларга таносух – руҳнинг кўчиб юриши ҳақидаги сафсаталарини айтиб, баъзилар ҳатто унга ишонишди.

У шундай дер эди: "Ҳар бир пайғамбарнинг ўз вориси бор ва Али ибн Абу Толиб Муҳаммад алайҳиссаломнинг ворисидир. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин Али халифа бўлиши керак, бундан кўра адолатсизроқ иш борми? Шундай экан, билингларки, Усмон халифа бўлиши адолатдан эмас! Одамларни кўтаринг, ҳукмдорларингизни қораланг, бу яхшиликка даъват ва ёмонликни қоралашдир!".

У шунингдек фитна-фасод чақириқ билан ҳар тарафга ўз жарчиларини юборди, ўз тарафдорларига хабарларни жўнатди, улар яширин равишда турли мамлакатлардаги ҳукмдорларга фасод гаплар ёзилган мактублар юборишди ва бутун ер юзи шу каби миш-мишларга тўла бошлади.

Ибн Асокир "Дамашқ тарихи" асарида шундай ёзади: "У Ямандан эди. Яҳудий, кўринишидан мусулмонга ўхшар, одамларни ҳукмдорларга қарши қўзғатиб, одамлар орасида ихтилоф сепиб, исломий юртларда кўп айланган эди. Худди шу фитналари билан у Дамашққа ҳам етиб келди”.

"Ибн Жарир ўзининг "Тарих”ида у ҳақида кўплаб ҳикояларни ёзиб кетган. Ҳазрат Али даврларида бу яҳудий у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вориси ва ўринбосари деб айтар эди. У зотнинг вафотидан кейин Али ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламларнинг қайта туғилиши ҳақида, шунингдек Ҳазрат Алининг ўлдирилмаганлиги, унинг тириклиги ва унда илоҳийликнинг бир зарраси эканлиги, ҳатто Ҳазрат Алининг булутлар устида юриши, момақалдироқ унинг овози, чақмоқ эса қамчиси эканлиги ҳақида уйдирмаларни тарқата бошлади.

Яна Ал-Мақризий ёзади: “Ибн Сабанинг ортидан Ҳазрат Алининг қайта туғилиши тўғрисида фикрда бўлган ўта мутаассиб рофизийлар гуруҳлари пайдо бўлди. Худди шунга ўхшаш нарса бугунги кунда ҳам реинкарнация – ўлган одамларнинг руҳлари кўчиб юришига ўн икки шиа имомларига сиғинадиган имомийлар томонидан айтилади. Рофизийлар Ибн Сабадан Али ибн Абу Толибдан кейин келадиган имомлар илоҳийлик заррасига эга, шунинг учун улар ҳукмронлик қилиш ҳуқуқига эга, деган фикрни ҳам ўзлаштириб олган. Мисрдаги Фотимийлар ҳукмдорларининг воизлари ҳам худди шу фикрга содиқ бўлган".

Ёқуб Умар тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мунофиқларнинг аломатлари, белгилари ва сифатлари

531 22:50 17.01.2022

Соқолни тақиқлаган супермаркет ходимига чора кўрилди

1215 22:25 17.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Бир мажлисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш

208 22:05 17.01.2022

Муфтийнинг садоқатли мушуги

736 21:05 17.01.2022

Динимни ўрганаман: бировнинг номидан закот бериш ҳақида

292 20:35 17.01.2022

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

1493 20:03 17.01.2022
« Орқага