Фитначиларга бўйсунмаган Имом Аҳмад

13:30 12.05.2018 1175

Олдинига халифа Маъмун, унинг вафотидан кейин унинг укаси Мўътасим мўътазила фирқасининг таъсирида имом Аҳмадга нисбатан фитна уюштиришади ва уни икки йилдан ортиқроқ қамоқда ушлаб туришади. Ҳар гал Имомнинг иродасини синдириш учун Мўътасим одамлари билан келиб уни ўзи сўроқ қилар, гапига кўндира олмагач, дарра уришга буйруқ берар эди. Калтак зарбидан ҳушидан кетган олимни яна қамоққа олиб кетишар, эртасига бу иш яна такрорланарди.

Тарихчилар шу иш билан боғлиқ ушбу ривоятни келтиришади: “Бир куни калтак зарбидан ҳушидан кетаёзган Имомнинг қулоғига фитнабоши Ибн Абу Довуд: “Эй Аҳмад, қулоғимга “Қуръон – махлуқ” деб қўйгин, сени халифанинг қўлидан қутқариб қоламан”, дейди. Шунда Имом Аҳмад бошини аранг кўтариб: “Эй Ибн Абу Довуд, қулоғимга “Қуръон – Аллоҳнинг каломи, махлуқ эмас” деб қўйгин, сени Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан”, дедилар. Бу воқеа халифанинг тавба қилиши, фитнабоши Ибн Абу Довуд ва шеригининг қатл қилиниши ҳамда имом Аҳмаднинг эъзозланиши билан тугади.

Мубашшир Аҳмад

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!