Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Фитнадан узоқ туринг!

977

Тарихда ўтган аксар фитналар ҳақида ўқисангиз, бир умумийликни топасиз:

Ибн Ашъас фитнаси биринчи бошланганда, талаб Ҳажжожнинг зулмлари тўхтатилиши ва у ишдан кетиши бўлган. Бу ҳақли талаб бўлган. Ўша пайтдаги халифа Абдулмалик ибн Марвон бу нарсага рози бўла бошлаган. 

Бироқ халифанинг элчиси: "Сизларнинг талабингиз қондирилади" - дейиши билан, ибн Ашъас тоифасининг иштаҳаси очилиб, ўзларига ишончлари ортиб, халифани ҳам олиб ташлашни хоҳлаб қолишган. Халифа ҳам кетмаса, тинчимаймиз, дейишган. 

Оқибатда уруш бошланиб, кўп қонлар тўкилган. Ибн Ашъас ва унга қўшилганларнинг аксари жангларда нобуд бўлган. 

Бунинг "формуласи" шундай: бир тоифа бир талаб билан кўтарилади. Талаблари баъзида ҳақли бўлади. 

Уларга талаб қилган нарсалари берилади. 

Бироқ энди бу уларга камлик қила бошлайди. Иштаҳалар очилиб кетади. Оқибатда кўпроқ нарса талаб қилгиси келади. Бу билан ўзини беҳуда нобуд қилгани қолади. 

Шунинг учун имом Бухорий ва бошқа аксар муҳаддислар китобларида Фитна деган алоҳида боб ажратиб, унда росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитналардан сақланишга чақирган ҳадисларни жамлаганлар. 

Бу борадаги барча ҳадисларнинг хулосасини 3 нуқтада зикр қилиш мумкин: 

1. Фитна пайти қон тўкишдан қаттиқ сақланиш. 

2. Итоат қилиш. 

3. Фитна пайти қурол ушламай, уйда ўтириш ёки узоқ жойларга кетиш. 

Буларнинг ҳар бири бир неча саҳиҳ ҳадислар билан собит бўлган ва бу баъзи ақли паст кимсалар даъво қилгандек, қўрқоқлик эмас. Зеро, ботирлик кофирлар мўминларга ҳужум қилганда кўринади. Икки мўмин ўртасида жанжал бўлганда ботирлик эмас, босиқлик ва ғазабдан тийилиш иймоннинг ва ружулат-эркакликнинг ҳақиқий белгиси бўлади. 

Яна бир муҳим нуқта шуки, мингта одам кўчада бақир - чақир  қилса, миллионта одам сукут қилиб, уйида ўтирган бўлади. Сукут қилганнинг овози эшитилмайди, кўчадаги бақир-чақир қилаётганнинг овози эшитилади. Оқибатда содда-аҳмоқ одамларга ва энг муҳими кўчадагиларнинг ўзларига ҳамма бақираётгандек туюлади. Аслида эса, улар бир кичик тоифа бўлиб, аксари қони қайноқ, оила қуриб, бошига масъулият тушмаган ёшлар бўлади. 

Нима бўлганда ҳам, айни маҳалда ҳар биримизнинг мўмин ўлароқ ва инсон ўлароқ бурчимиз: 

1. Аллоҳга тақво қилиб, фитналардан узоқ туриш. 

2. Ақл эмас, ҳиссиёт билан иш тутишга чақираётган кимсаларга қулоқ тутишдан сақланиш. 

3. Ҳеч қандай миллатчилик шиорларини (ўзбеклар ундай, қорақалпоқлар бундай каби) АСЛО  оғизга олмаслик 

4. ЭНГ МУҲИМИ ҳеч бир мўминнинг қонини тўкмаслик, ҳеч бир мўминга зулм қилмаслик.  

Аллоҳ таоло биродарлигимизни давомли қилсин. Орамизга фитна олиб келаётганларга Аллоҳ таоло кифоя қилсин.

Маҳмуд Усмон

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тепағон оқсоқол»га чора кўрилди

438 21:09 28.11.2022

Пермь университетида отишма уюштирган шахс бир умрга қамалиши мумкин

198 20:12 28.11.2022

Шаҳбоз Шариф: «Покистон ва Туркия ресурсларни бирлаштириши керак»

294 19:40 28.11.2022

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

1266 18:35 28.11.2022

Boeing Пентагонга Украина учун арзон кичик ўлчамли бомбалар ишлаб чиқаришни таклиф қилди

247 18:05 28.11.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

793 17:35 28.11.2022
« Орқага