Фитр садақаси боби  (Енгил фиқҳ)

14:00 23.08.2019 177

Фитр садақаси озод мусулмон кишига вожибдир. Шарти шуки, у маскан, кийим, уй жиҳозлари, улови, қуроли ва қулларидан ташқари нисоб миқдорига молик бўлиши керак. Фитр садақани ўзи, кичик болалари ва қуллари учун чиқаради. Хотини ва гарчи қарамоғида бўлса ҳам, катта фарзандлари ҳисобидан чиқармайди.

Бир кишилик фитр садақа буғдой, ун, толқон ё майиздан ярим соъ, хурмо ё арпадан бир соъга тўғри келади. Соъ – саккиз ироқий қадоққа тенг. Садақанинг вожиб бўлиши ҳайит кунининг тонг отишига тааллуқлидир. Одамлар ҳайит куни намозгоҳга чиқишдан олдин уни чиқариши мустаҳабдир. Ҳайит кунидан олдин берса ҳам жоиздир. Агар ҳайит кунидан кечиктирса, соқит бўлмайди. Ҳар қандай ҳолда ҳам уни бериш керак.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!