Янгиликлар

Форишдаги машғулотларда туркиялик ва покистонлик ҳарбийлар ҳам қатнашмоқда

620

21 апрель куни “Фориш” тоғ-дала полигонида “Ҳамдўстлик қалқони – 2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида иштирок этиш учун келган Туркия ҳамда Покистон ҳарбий делегацияси билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон, Туркия ва Покистон ҳарбий делегацияси раҳбарлари иштирокида ташкил этилган йиғилиш давомида 22-27 апрель кунлари “Фориш” полигонида ўтказиладиган машғулотлар режаси, ҳарбий хизматчиларнинг кун тартиби ва махсус-тактик ўқувлар ўтказиладиган жойлар муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида бу ерда яратилган шароитлар томонларни тўлиқ қондираётгани сабаб ўқув режасига ўзгартириш киритмасликка келишиб олинди.

Меҳмонларга “Фориш” полигони ҳамда ундаги объектлар билан яқиндан танишишлари учун экскурсия ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув машғулотлари 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Покистон ва Туркия қуролли кучлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ бир қатор тизимли тадбирлар асосида амалга оширилмоқда.

Кеча, 22 апрель куни “Ҳамдўстлик қалқони – 2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аскарлар Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари номидаги масжидга ташриф буюришди (фотогалерея)

2539 16:38 10.07.2019
« Орқага