Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Форс кўрфази инқирозини Саудия Арабистони ҳал қиладими?..

537

Баҳрайн Форс кўрфази минтақасида келиб чиққан инқирозни Саудия Арабистони ҳал этишига ишонмоқда. Кувайтнинг KUNA ахборот агентлигига интервью берган Баҳрайн Ташқи ишлар вазири Абдуллатиф аз-Зайёний шундай деди. 

Вазир Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашида Саудия Арабистони муҳим ўрин тутишини таъкидлади. Шунингдек, у Риёз инқирозни ҳал қилишнинг янги босқичини бошлаб беришига ва минтақадаги мулоқотни мустаҳкамлашига ишонч билдирди. Абдуллатиф аз-Зайёний фикрича, яхши қўшничилик тамойиллари ва халқаро конвенцияларга мувофиқ минтақавий низоларга барҳам бериш зарур. 

Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммити 5 январь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда 2017 йилдан бери давом этиб келаётган Форс кўрфази инқирозига барҳам бериш бўйича келишувга эришилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 5 июнида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан алоқаларни узган эди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия устидан Германия прокуратурасига шикоят тушди

458 18:15 03.03.2021

Саудия Арабистони ҳожиларга бўладиган шартларни эълон қилди

1246 11:55 02.03.2021

Саудия Арабистони армиясида энди аёллар ҳам хизмат қилиши мумкин

432 21:30 01.03.2021

“Саудия Арабистонида Исроил билан яқинлашишни истайдиганлар кўп”

511 14:03 01.03.2021

Саудия Арабистони шаҳарларига дронлар ва ракеталар ҳужуми уюштирилди

1013 13:00 28.02.2021

Вашингтон – Риёз муносабатлари: қурол битимлари бекор қилинади

610 18:09 27.02.2021
« Орқага