Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Фосиқни ғийбат қилиш жоизми?

1085

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларидан бир жаноза ўтиб қолди. Шунда у маййит (саҳобийлар розияллоҳу анҳум томонидан) мақталди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Вожиб бўлди», дедилар. Ундан кейин яна бошқа бир жаноза ўтиб қолди. Шунда у маййит (саҳобийлар розияллоҳу анҳум томонидан) ёмонланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яна: «Вожиб бўлди», дедилар. Шунда саҳобийлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, унга ҳам, бунга ҳам вожиб бўлди дедингиз», деб айтишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «(Сизлар айтган гап) қавмнинг гувоҳлигидир. Мўминлар Аллоҳ таолонинг ердаги гувоҳларидир», дея марҳамат қилдилар.

Эслатма. Бу ўринда бир савол пайдо бўлади. Юқорироқда маййитларни ғийбат қилиш ҳаром эканлиги тўғрисидаги ҳадис ва хабарлар келтириб ўтилди. Зеро, киши вафотидан сўнг, унинг марҳум (раҳм этилган) ёки малъун (лаънатланган) бўлиши ҳеч кимга маълум эмас. Шундай экан, саҳобалар нима учун маййитларни ғийбат қилишган ва нима учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни эшитиб туриб, индамаганлар? Бу саволга жавоб беришда кўп одамлар ҳайрон ва лол бўлиб қолган. 

Аллома Азизий «Жомеъи сағир»нинг шарҳида: «Саҳобалар ғийбат қилган киши ҳаётлик чоғида фосиқлардан бўлган бўлса керак, шунинг учун уни ўлганидан кейин ғийбат қилишган. Зеро, фосиқни ғийбат қилиш дурустдир», деб ёзади. Мен айтаманки: «Бу жавобга икки жиҳатдан эътирозим бор. Биринчидан, бирорта ривоятда саҳобалар ёмонлаган ўша маййит фосиқ эди, деб очиқ-ойдин айтилмаган.

Иккинчидан, ўликларни умуман (ҳаётлигида фосиқ ёки зоҳид бўлиб яшаб ўтганидан қатъи назар) ғийбат қилиш мумкин эмас. Тўғри, фосиқларни ғийбат қилиш, айбларини баён қилиш ёки ўлганидан кейин унга бўлаётган азобдан тирикларни қўрқитиш мақсадида гапириш дуруст. Чунончи, бунинг тафсилоти, иншааллоҳ, келтирилади. Саҳобаларнинг Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида маййит айбларини айтишдан мақсадлари бирор кишини қўрқитиш ёки огоҳлантириш эмас эди. Шундай экан, уни ғийбат қилиш нима учун дуруст бўлди? Мен: “Саҳобалар тарафидан бўлган бу ғийбат инсонни хорлаш ёки таҳқирлаш мақсадида эмас, балки Пайғамбар алайҳиссалом ўша инсоннинг амали борасида бирор нарса де- салар, ундан фойдаланиб қолиш мақсадида бўлган”, деб айтаман.

Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавийдан 

Ёрқинжон қори Фозилов таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“50 йил ибодат қилиб ҳаловат топмадим, магарам...”

4287 08:00 13.01.2020

“Бу "кўзгу" шафқатсиздир...”

1385 22:08 05.01.2020

Фосиқлик офати

1567 00:00 19.11.2018
« Орқага