Саволим бор...

“Фотиҳа” сураси билан никоҳ боғлаб бўладими? (Шайх Бутий)

2588

Савол:

Мен Америкада яшайдиган оилали бир эркак билан танишиб, уни қаттиқ севиб қолдим. У аёли билан ажрашишни истайди, бундан яқинларининг ҳам хабари бор. Бироқ,  у уйланишни пайсалга солмоқда. Тўғрироғи, у хотини бундан хабар топса, барча нарсадан маҳрум бўлишдан қўрқади. Мен ўша эркак билан “Фотиҳа” ўқиб, гувоҳларсиз унинг никоҳига кирсам бўладими?


Жавоб:

“Фотиҳа” сурасини ўқиш билан шаръий никоҳ боғланиб қолмайди. Бу ҳолнинг  ечими - икки шахс гувоҳлигида мукаммал шаръий никоҳ ўқилишида! Қолаверса, бир аёлнинг эридан ажралишини хоҳлаш ҳам яхши иш эмас. Шуни билишингиз муҳимки, кўплаб жоҳил кимсалар ўйлаганидек, “Фотиҳа” сурасини ўқишнинг никоҳ боғланишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аллоҳ сизга ҳам гўзал бахт ато этсин!

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага