“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (12-мақола). Якуни

01:00 10.06.2018 1026

Ҳозир сиз билан яна Аллоҳнинг ғазаби тушган ва адашганлар ҳақида гаплашамиз.

Қуръонда маълум бир яҳудийларнинг, ҳаммаси эмас, улардан баъзилари шу даражада ўқимишли, ақлли бўлганларидан уларнинг юраклари қаттиқлашиб қолганликда айбланади.Улар учун дин бир нимани ёд олиш, қайсидир юзага келган саволларни илмий таҳлил қилишдан иборат бўлиб қолган эди. Лекин уларда руҳий маънавийлик йўқолган эди. Шунинг учун ҳам уларнинг юраклари қаттиқлашиб қолган эди.

Насронийлар эса аксинча руҳий маънавий инсонлар сифатида кўрилган. Уларнинг юраклари юмшоқ ва раҳмдил бўлган. Муаммо шундаки, уларга илм етишмаган. Қуръонда айтилишича, улар “Инжил”ни  талаб қилинган даражада ўқимаганлар.

Бир томондан биз ораларида жуда кўп олимлар, мутоаълачилар бўлганлигини, улар шу даражада жуда кўп билимдон, ўқимишли бўлганликларидан руҳий маънавиятларини йўқотишганлигини кўрамиз. Бошқа томондан эса биз маънавиятга бой, лекин билимдан ажралган одамларни кўрамиз. Иккита муаммо, иккита чеклов!

Ана шу муаммолар мусулмонлар орасида, уммати Муҳаммадда ҳам борми? Мусулмонлар орасида шундай одамлар борки, улар жуда ҳам кўп билимга эгалар, эртаю кеч билим олиш билан оворалар, лекин маънавиятга келганда бўм-бўш. Шундайлар ҳам борки, маънавий қувватлари бўлсада, лекин ўз динлари ҳақида ҳеч нарса билмайдилар. Улар бизнинг орамизда. Биз билим ва маънавият орасидаги келишмовчиликни доим кузатамиз. “Фотиҳа” сураси эса яна бизга билим ва ҳис-туйғулар орасидаги мувозанатни эслатиб туради. Агар ёдингизда бўлса, мен “Алҳамдулиллоҳ” сўзида ҳам билим, шу билан бирга ҳис туйғу (руҳий кўтаринкилик) борлигини айтиб ўтган эдим.

Қуръони Карим юқори даражадаги интеллектуал, илмий, шу билан бирга юқори даражадаги маънавий ва ҳис-туйғулардан иборат бўлган матнлардан ташкил топган. Интеллектуал, фалсафий донолик ва манаънавият орасидаги мутаносиблик, мувозанат, мукаммал тарзда мувозанатлаштирилган китобни яна қаердан топиш мумкин?

Олимлар қайси китобдан маълум бир битта сура асосида диссертация ишини ёзиши мумкин? Шу билан бирга қайси фермер ибодат чоғида сурани эшитиб йиғлайди? Қайси китоб шунга қодир?! Қайси қонунлар тўплами сизни йиғлатиши мумкин? Субҳоналлоҳ!

Маънавият билан интеллект орасидаги мувозанатни фақат шу Китобдан топиш мумкин.

Битта мувозанат кейингиси билан, битта мувозанат кейингиси билан ҳаммасини “Фотиҳа” сурасидан топиш мумкин.

Мен сизларга озгина бўлса ҳам бу суранинг ҳайратланарли даражада ажойиблиги, гўзаллигини етказишга муваффақ бўлдим, деб жуда ҳам катта умид қиламан.

 

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола

4-мақола

5-мақола

6-мақола

7-мақола

8-мақола

9-мақола

10-мақола

11-мақола
 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!