“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (4-мақола)

02:00 01.06.2018 927

Мен Робб ҳақида яна кўп гапиришим мумкин эди. Лекин қуйидаги фикрим билан маърузамни озроқ чегаралайман.

Аллоҳ бизга Ўзининг бир қисмини ўзаро алоқа учун тақдим этди. Энди У Ўзини Робб ва Ягона эканлигини таништирар экан, биз томондан бўлиши керак бўлган ўзаро муносабатни кўрсатяпти: “Ийяка наъбуду” – сенгагина сиғинамиз, яъни биз Сенинг қулингмиз, сенга хизмат қилишга тайёрмиз. Сен бизнинг Роббимиз эканлигингни тан оламиз...

Ўқитувчим менга бир гап билан бутун бир Қуръоннни таърифлаб бериш вазифасини берди. Бир оз ўйлаб қуйидагича жавоб бердим: “ Аллоҳни Роббим деб қабул қилгин ва қул эканлигингни тан олгин!”. Мана барча мазмун, моҳият! Қул ўзи ким? Қулда танлаш ҳуқуқи йўқ. Қул ўзи шахсан қарор қабул қила олмайди. Унинг учун қарор қилиб бўлинган... Озроқ сизлар билан ҳазиллашмоқчиман. Бизда қулдорлик йўқ. Келинг, бир тасаввур қилайлик, мисол учун кимдир мени олдимга келадида, “Эй, сен менинг қулимсан!” дейди. Мен кўнаман: сен менинг хўжайинмсан, мен эса сенинг қулингман.... Бир оз бир биримизга қараб турамиз, менга ҳеч қандай топшириқ йўқ. Шунда мен: балки сен қаҳва ичишни истарсан, дейман...

Қул ўз ихтиёрига эга эмас. У озод, эркин эмас. Шуинг учун ҳам у фақат хўжайини айтган ишни қилади. Лекин у то хўжайини айтмагунича ҳеч нарсани ўзича қила олмайди. У йигит шундай олдимга келдида, сен менинг қулимсан, деди. Мен рози бўлдим. У менга ҳеч қандай ишни буюраётгани йўқ. Бундай ҳолда мен ўзим то хўжайин менга иш буюрмагунча ҳоҳлаган ишимни қилишимга тўғри келади. У менга нима иш қилишимни айтмаяпти. Қул билан ишчи ходимларнинг фарқини тушунасиз. Ишчи фақат белгиланган соатда ишлайди, кейин у бўш, озод бўлади. Қул эса суткада 24 соат қул бўлиб қолавради. Дам олиш кунлари ҳам қул, иш кунлари ҳам, кеча ва кундузи ҳам қул. Қулда қул бўлмайдиган вақтнинг ўзи йўқ.

Иккинчидан, хўжайин сендан нима истаётганини билсанггина қуллигингни бажараверасан. Лекин, сен хўжайининг нима истаётганини билмасанг, унда нимани истасанг, шуни қиласан. Агар сен ўз ҳоҳишингча иш қиладиган бўлсанг, сен озод одамсан. Мен буларни шунинг учун айтаяпманки, хўжайин сенга нима қилишни буюрмагунича қулчилик йўқ. Бу ҳаммага тушунарлими? Аллоҳ бизга ўзининг Робб эканлигини айтяпти. Энди менга нима етишмаяпти? Менга Унинг кўрсатмалари керак. “Фотиҳа” сурасида мен Унинг қули эканлигимни тан олаётганим ва менга нима қилишим кераклиги ҳақида кўрсатма бор. Биз буни “Фотиҳа” сурасида қандай изоҳлаймиз? “Иҳдинас сиротол мустақийм” –  бизни тўғри йўлга йўллагин”, яъни бизга нима қилиш кераклигини айтгин. Сени олдингда мен қул эканлигимни тан оламан, қайси йўлдан кетишимни айтгин, мени тўғри йўлга йўллагин”... Бу жумла Робб (эга, хўжайин) билан бажарувчи  орасида мантиқан боғлиқлик борлигини англатаяпти. Бу мантиқан боғлиқликни Қуръонда кўплаб учратиш мумкин. Аввал Робб, кейин ҳаъада, яъни Робб ва Унинг бошқаруви (куч, қудрат эгаси) Робб ва Бошқарув, Робб ва бошқарув... Яъни Эга, хўжайиннинг қудрати, кучи. Масалан: 6:126.7:33, 25:45, 26:9 ва ҳ.к. “Фотиҳа” сурасининг биринчи қисмида Аллоҳ Ўзининг Зотини бизга танитяпти. Иккинчи қисмида эса, биз учун қизиғи шундаки, қачонки биз Аллоҳнинг бошқарувини тан олсаккина, биз учун У Робб бўлиб қолиши зикр қилиняпти. Ҳа, сиз Уни Холиқ яратувчи эканлигини тан олишингиз мумкин. Лекин Унинг БОШҚАРУВИНИ  тан олмас экансиз, унда У Зотни менинг Роббим дея олмайсиз.  Мана шу “Фотиҳа” сурасидаги мантиқий боғлиқлик. Кўпчилик бу мантиқан боғлиқликка эътибор бермайди, мени Аллоҳ яратди, дейди. Лекин Аллоҳ биринчи бўлиб буни тан олишни эмас, У сенинг Роббинг эканлигини тан олишингни истайди. Булар ҳаммаси Робб сўзи ҳақида эди.

Энди “ал аъламийн” сўзи ҳақида кенгроқ сўз юритамиз.

Роббил аъламийн қандай таржима қилинади? Оламлар Роббиси ал аъламийн. “Оламлар” сўзининг муаммоси шундаки, ал аъламйн сўзи айтарлик яхши таржима қилинмаган, чекланган, иложсиз чекланган. “Оламлар” сўзи арабчада авалим дейилади. Лекин бу ерда аъламйн сўзи келяпди. У сўз арабчада инсонлар дунёси, инсонлар олами деб таржима қилинади. Аллоҳ бу ерда турли хил авлод ва турли хил миллатларни кўзда тутяпти: “Эй Бани Исроил, сизга берган неъматларимни ва Мен сизларни оламлардан афзал қилиб қўйганимни эсланг!” (“Бақара” сураси, 47-оят). Бу ерда ҳар бир миллат олам деб айтиляпти... Ҳар бир авлод, ҳар бир миллат, элат “олам” деб аталишининг ўзи жуда ажойиб!

Сиз агар ёши катта одамлардан уларнинг ёшлиги ҳақида гапириб беришини сўрасаниз, улар албатта “у замонлар бошқача эди..” дейишади. Яъни у олам бошқа олам эди...

Мабодо сиз бошқа бир мамлакатга бориб қолсангз,бу мамлакатнинг одамлари, турмуш тарзи, маданияти сиз учун нотаниш, бошқа бир олам. Қандай миллат, қандай маданият, қандай ривожланиш бўлмасин, Аллоҳ бу ерда “мен шу оламларнинг барчасини Роббисиман” деяпти.

“Алҳамдулиллоҳи Роббил аъламийн”... Ушбу оят орқали Аллоҳ дунёдаги барча миллат, элатларни, тилларни, маданият, ривожланишни ҳам Ўзи яратганлиги ва бунинг эгаси Роббиси эканлигига ишора қилаяпти. Турли хил миллатни Алоҳ яратган, турли хил маданиятни Аллоҳ яратган. Шуларнинг барчаси  Роббил аъламийндир. Шунинг учун ҳам сен ҳеч қачон бошқаларга ўхшашинг керак эмас. Сен биров эмас, ЎЗИНГ бўлиб қолишинг керак.

Ислом дини бизни арабларга ўхшаб юришимизни ёки араб бўлишимизни талаб қилмайди. Балки бу дин бизларни турли хил маданият, эътиқодни ҳурмат қилишга чақиради, чунки Аллоҳ битта оламнинг эмас, балки барча оламларнинг Роббиси – Роббил аъламийндир.

Сен қайси жамиятда яшашингдан қатъи назар, у қайси тилда, қандай маданиятда, қандай ривожланиш даражасида бўлмасин, сен ўзингни бахтли деб ҳисоблашинг мумкин. Чунки буларнинг барчаси устида Роббил аъламийн турибди. Роббил аъламийндан яна бир маъно келиб чиқадики, бу биз ҳаммамиз Аллоҳинг қули эканлигимиздир. Аллоҳнинг олдида ҳаммамизнинг мақомимиз бир хил – қул эканлигимиздир.

Ҳеч бир миллат бошқа бир миллат устидан юқори эмас, ҳаммамизнинг мақомимиз бир – қул.

Агар шуни одамлар тушунганида эди, ҳеч ким бировни камситмаган, миллатлараро, динлараро, халқаро муносабатлар бутунлай бошқача бўлар эди. Ҳар бир инсон, ҳар бир миллат ҳурматга сазовор. Инчунун, бу оламларни яратиб, Ўзи ғамхўрлдик қилган, хамма нарсани тартиб билан жой жойига қўйган ягона Аллоҳ – Роббдир. Ҳаммага неъмат ато этади, тўғри йўлга бошлайди ва ҳамма нарсанинг устидан ҳукмронлик қилгувчи Ўзи.

Ҳукмронлик қилгувчи Ўзи экан, нега унда одамлар ўз мавқелари учун курашадилар, ҳукмрон бўлишга интиладилар? “Алҳамдулиллоҳ Роббил аъламийн”нинг ўзи гўзал эмасми? Ўзи етарли эмасми? Шунинг ўзи бас. “Алҳамдулиллоҳ Роббил аъламийн” деб Ўзини Ўзи сифатлаяпти. Кейинги жумла – ар Роҳманир Роҳийм – ўта марҳаматли ва меҳрибон Зот.

Бу сўзларни инглиз тилига таржима қилиш ва тушуниш жуда ҳам қийин...

Фараз қилайлик, кимдир сизга ёрдам берди. Сиз унга “Сиз марҳаматлисиз” дея олмайсиз. Чунки таржима маъносини йўқотади. Таржима шу билан изоҳланадики, сиз сўзнинг маъносини, мазмунини тушундингиз. Лекин тражимада биз кундалик тилимизда қўлланилмайдиган сўз бўлса, бундай ҳолда таржима ўз кучини йўқотади. Сунъий таржима қўллашнинг фойдаси йўқ. Нафақат матнга, балки Ўзингизга яқин бўлган таржима ўз мазмунига эга бўлади.

Роҳманир Роҳйм бу иккала сўзнинг ўзаги, “роҳм” сўзидан олинган. “Роҳм” сўзи кучли муҳаббат, у билан йўғрилган ғамхўрлик, раҳм шафқат, меҳрибонлик маъносини билдиради. (Араб тилида “роҳма” (меҳрибонлик) “роҳийм” (онаннинг бағри) бир ўзакдан ясалган сўзлардир.

Меҳрибонлик роҳм сўзи маъноларининг биринчиси эмас. Балки, охирги маъносидир. Муҳаббат, ғамхўрлик, меҳр-шафқат ва булардан кейингина меҳрибон маъноси келади.

Биз Аллоҳни ар Роҳман десак, биз Аллоҳ бизни севишини, бизга ғамхўрлик қилишини ва бизга меҳрибонлик қилишини тан олган бўламиз. Ро ҳо  мим ҳарфларидан ташкил топган бу сўзлар мана шу маъноларнинг барчасини ўз ичига олади.

Алоҳ Роҳман Аллоҳ Роҳийм.

Ўзаги бир бўлган Роҳман ва Роҳийм сўзлари бир биридан қандай фарқ қилади ҳамда бу фарқларнинг афзаллиги, гўзаллиги нимада? Агар ана шу икки сўзнинг маъносини англасангиз Сиз Аллоҳни севиб қоласиз! Роҳман Роҳиймгача Аллоҳ Ўзини Робб деб таништирди. Ҳозир бошқа мазмун маънони қўйиб Робб маъноси моҳиятини оламиз.

Сен бировнинг устидан ҳукмронлик қиларкансан, муҳаббат ҳақида ўйламайсан. Аллоҳ эса бу ерда очиқдан очиқ: “Мен бутунлай бошқа Роббман. Сен ар Роҳман ар Роҳийм бўлган Роббни ҳеч қаердан топа олмайсан”. Сен ҳукмронлик қилаётган қайсики одамни олмагин, у сенга меҳр-муҳаббат бера олмайди. У сенга нима қилиш кераклигини буюради, у сени жазолайди. У сени мажбур қилади. Сенга зўравонлик қилади. Шу билан бирга у сенга ғамхўрлик қилиши ҳам мумкин. Лекин ҳеч қачон севгисини бера олмайди! Чунки узини севади. Бу хислат ҳар бир ҳукмронлик қилувчига ва бошқа ҳар бир хўжайинга таалуқли. Лекин, бу ҳукмронлик Эгаси - Робб ўзини таништираётганда севучи деб таништиришдан бошлаяпди. Демак, Аллоҳнинг иккита исми, иккаласи ҳам севучи, меҳрибон маъносини англатади. Лекин бу сўзларнинг қандай фарқи бор? ар Роҳман 3 та нарсани вужудга келтиради. Мен шу нарсаларни ёдда сақлашингизни сўрайман.

 

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола
 

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!