“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (6-мақола)

01:00 03.06.2018 913

Мезонларнинг бу икки хусусияти – ар Роҳман, ар Роҳийм бир томондан, Малики явмиддин – бошқа томондан. Бу учта оят: Алҳамдуллиллаҳи Робил аъламийн. Ар Роҳмани Роҳийм. Малики явмиддин – Қуръондаги Аллоҳнинг энг тўлиқ мукаммал, узил кесил ифода этувчи ажойиб гўзал оятдир. Биз ўз Роббимизнинг қандай танишимиз кераклиги бу оятда баён этилаяпти…

Бу учта оят орқали Аллоҳ бизга билишмиз керак бўлган нарсанинг хабарини беряпти:

1. Мақтов, ҳамдга фақат У Зотнинг Ўзи лойиқлигига далил;

2. У бизнинг Роббимиз эканлигига далил;

3. Ундан бошқа Робб йўқлиги ва Унинг ҳеч кимга ўхшаши йўқлиги. У бизни жуда севади ва бизга марҳаматли Зот.

4. Унинг севгиси, марҳаматини суистеъмол қилишни, ўз фойдаси учун фойдаланишни хаёлга умуман келтирмаслик! Унинг марҳаматидан ўз фойдасига фойдаланувчилар суистеъмол қилувчи баъзи инсонлар учун Аллоҳ томонидан адолатли ҳукм бўлишини билишдир.

Бу Қуръоннинг бошида келган учта оят Аллоҳнинг таърифини мукаммал тўлиқ, узил кесил ифода этувчи ажойиб, гўзал оятдир.

Инсонлар ўз Роббилари ҳақида ниманики билмоқчи бўлсалар, барчаси шу оятда жамланган. Билишимиз керак бўлган барча нарса ана шу 3 оятда мавжуд.

Ислом динига қизиққан баъзи бир одамлар бизнинг динимизда худо қандай таърифланишини, биз нимага ишонишимизни сўрайдилар.

Сизнинг жавобингиз Фотиҳа сурасининг илк учта оятидир. Бу учта оятда Аллоҳ бизни нимадан хабардор қиляпти?

Биринчи далил, фақат У Зотгина мақтовга лойиқлиги

Иккинчи далил, У Зот бизнинг Роббимиз эканлиги

Учинчи далил  шуки, У Зот ҳеч қачон ҳеч кимга ўхшаши йўқлиги ва У бизни жуда ҳам севиши ҳамда бизга меҳрибонлик кўрсатишидир. Шуни якунлаб айтаманки, Аллоҳнинг севгиси, мурувватини, меҳрини суистеъмол қилишни ҳаёлингизга келтира кўрманг! У Зот баъзи бир одамларга Ўз адолати билан ҳукм қилади. Лекин сен Аллоҳнинг севгиси, муҳаббатини доимо суистеъмол қилиб юрсангчи? Субҳоналлоҳ! Унинг севгиси, марҳаматидан маҳрум бўласан! Бу қандай даҳшат! Астағфириллоҳ!

Умуман олганда бизнинг Аллоҳ билан муносабатимиз қандай бўлиши керак? Биз қандай муносабат қилишимиз зарур? Мен бу ҳақда Сизларга гапирган эдим. Бизнинг Аллоҳга бўлган муносабатимизнинг асоси қандай бўлиши лозим? У Зот Робб. Биз эса  қулмиз. Унинг қулимиз. Лекин қул сифатида бизнинг муносабатимиз қандай?

Агар кимдир Аллоҳнинг ушбу оятдаги келтирилган таърифини ҳақиқатан ҳам англаб етса, унда у “ияка наъбуду” – фақатгина сенга, сенгагина хизмат қиламиз, худди қул каби хизматингда бўламиз дейиши муқаррардир.

Келинг, энди бир оз қул, қулдорлик ҳақида гаплашамиз. Аллоҳдан-да Қудратли бўлган хўжайиннинг ўзи йўқ. Одатда қуллар ўз хўжайинларини яхши кўрадиларми? Йўқ! Фурсати келганда биринчилардан бўлиб озодликка чиқишинга интиладилар. Ўз хўжайинларини мақтаган тақдирларида ҳам бу мақтов ҳар доим ҳам ҳақиқий мақтов бўлавермайди. Лекин “Фотиҳа” сураси “Алҳамдулиллоҳ” сўзи билан бошланади. Ҳақиқий мақтов бошқа хўжайинга – Аллоҳга тегишли деб бошланади. Чунки бу хўжайин – Робб, сен Унинг қули бўлишингга мажбур қиляптими? Йўқ. Қизиғи шундаки, бу фикрга, яъни У Зотнинг қули бўлишга сени ўзинг келишинг керак. Шунинг учун ҳам У зот “аъбдуллоҳ” Аллоҳинг қули бўлинглар демаяпти, балки “ияка наъбуду” деб биз ўзимиз Аллоҳга айтяпмиз. Сенга хизмат қилишга тайёрмиз, бу йўлни ўзимиз танладик, чунки биз Сенинг қулинг бўлишни истаймиз. Бу ниҳоятда ҳайратли!

Ислом дини “Фотиҳа” сурасида сенга нима деяпти? Сен ўзинг танлашинг керак. Ҳеч ким сени мусулмон бўлишингга мажбурлашга ҳаққи йўқ. Сен ўзинг Аллоҳга етиб боришинг керак. Нима учун? Шунинг учунки, “Фотиҳа” сурасининг илк 3 ояти сен учун етарлидир.

Агар сен ҳаққатан ҳам “Алҳамдулиллоҳ”нинг нима англатишини, “Роббил аъламийн” нимани англатишини, Роҳман Роҳиймнинг нимани англатишини, Малики явмиддиннинг нимани англатишини билганингда эди, оятларнинг ҳар бири ўзи алоҳида бўлатуриб, айниқса жам бўлиб биргаликда келиши сени “Эй Аллоҳ! Мен Сенинг қулингман! Ортиқ мен ўзим ҳоҳлаган нарсани қилмайман! Сен мендан нимани истасанг, шуни қилишни ҳоҳлайман! Сени мендан истаганинг мен ўзим учун истаганимдан яхшироқ. Чунки Сен менга ўзимдан-да ортиқ ғамхўрлик қиласан, мен тасаввур қилганмдан-да ортиқ менга меҳрибонсан, мени севасан! Сени менга бўлган муҳаббатинг доимо намоён бўлиб туради!” деган хулосага келишингизга олиб келади.

Аллоҳ Ўзининг меҳрибон ва раҳмли Робб эканлигини қулчиликдан аввал бошлади. Шундай эмасми? У қул бўлмаганларга ҳам муҳаббатини намоён қилади, ҳаттоки У ҳақда ёмон фикр билдирганларга ҳам ва ҳаттоки итоатсизлик қилганларга ҳам!

Эй Аллоҳ! Сен мен учун жуда кўп яхшиликлар қилдинг! Мен тайёрман! Ўзингни қулларинг қаторига қўш! – “ияка наъбуду” биз бу сўзни мана шундай  тик турган холда айтамиз...

Орамизда кимдир кўпинча унча маъно касб этмаган, аҳамиятсиз киноларни томоша қилишади. Намоз вақти келганда тўхтатиб қўйиб намозини ўқишади ва шу билан бирга

“Эй Аллоҳ! Мен фақат сенинг қулингман! Сенга итоатсизлик қилдим. Мен бу фикрга ўзим мустақил келдим. Мен тўғри йўлга бошла!” Шундан сўнг салом бериб, яна кинони кўришни давом эттиради. Бундан нима наф? Ёки масжидга бориб, минглаб одамлар орасида “Эй Аллоҳ! Мен сенинг қулингман! Шу фикрга ўзим келдим, қачонки, мен ҳоҳлаган ишни қилсам, бу мен учун зарарли нарсага сабаб бўлади. Мен Сен йўллаган йўлингдан юришни истайман”.... Кейин эса ҳоҳлаган ишини қилаверади. Бу нима?

Бу шу нарсани англатадики, биз кўнглимизда, қалбимизда ва амалимизда йўқ нарсани тилимиз билан гапиряпмиз. Ўйлаймиз. Лекин нима деётганимзни ўзимиз англамаймиз. Биз ҳар сафар “ийяка наъбуду” деганимзда Аллоҳ билан шартнома тузамиз ва шу билан Аллоҳдан ўзимиз учун бир нарса сўраймиз. Қандай қилиб, сен ўз онангга сизни яхши кўраман дейсан? Дастурхон устида овқатлан, дейди. Сен диван устида овқат ейсан. Бу ўртоқларингга қўшилма, дейди, сен қўшиласан. Ичма дейди, сен ичасан, чекма дейди, сен чекасан. Кейин эса сиз онангга “сизни яхши кўраман” дейсан. Бу наҳотки ҳазил бўлмаса? Бу онангиз учун оғир эмасми? Сиз ўз гуноҳларингиз туфайли Аллоҳни хафа қилмаяпсизми? У бизга ниманики ман қилган бўлса, биз қилсак-да, кейин “Эй Аллоҳ! Мен фақат Сенинг фақат сенинг қулингман. Ийяка наъбуду”... Сен қулмисан? Субҳоналлоҳ!

 “Ва ийяка настаъийн – фақат Сендангина ёрдам сўраймиз”- Қуръоннинг гўзал оятларидан бири.

Оддий таржимаси шу: Сендан, фақат сендангина ёрдам сўраймиз. Бу нимани билдиради? Қачонки биз Аллоҳнинг қули бўлишни ихтиёр қилганимизда бу иш осон эмаслигини тушуниб етдик. Бу Аллоҳнинг олдидаги жуда ҳам жиддий мажбурият. Сен қачонки бундай маъсулиятни бўйнингга олар экансан, шунда сенга ёрдам керак ва шундай деймиз: “Эй Аллоҳ, мен ҳозиргина жиддий масъулиятни бўйнимга олдим. Мен бир ўзим бу ишни уддасидан чиқа олишга кўзим етмайди. Сен менга ёрдам бера оласан “ийяка настаъийн”. Илтимос, менга ёрдам бер, ўзим уддалай олмайман”. Бу “ийяка настаъин” сўзининг биринчи маъноси. Лекин ана шу сўздан ажойиб дарс олиш мумкин. Араб тилида бир нечта сўзлар “ёрдам” маъносида келади. Масала: мусъада, мадад, ғоун ва ҳоказо.

Аллоҳ ғоун – настаъийн сўзини ишлатади. Бу сўз ғоун сўзидан келиб чиқиб ёрдамнинг алоҳида, ўзгачалигини билдиради. Мен шуни билишингизни истайман. Чунки бу кўзларимизни очади! Ийяка настаъийн деганда аслида биз нима деган бўламиз? Масалан, сен машина ҳайдаб кетяпсан ва ғилдиракнинг дами чиқиб кетди. Машинани четга олиб бошқа ғилдирак қўйишга ҳаракат қиласан. Лекин кўтаргични қўйиб, машинани кўтаришга сенинг кучинг етмайди. Биргаликда қилиш учун кимнидир ёрдамга чақирасан. Бу истиъона дейилади. Бошқача қилиб айтганда, “истиоъна” сен ўзинг ҳаракат қиляпсан, лекин кучинг етмаяпти, охиригача етказа олмаяпсан, шу ишни биргаликда бажариш учун кейин ёрдам сўраяпсан. Бу “истиъона” дейилади. “Истиъона” бу шундай ҳолат эмаски, машинангни ғилдирагини дами чиқиб кетса сен машинада ўтириб кимдандир ёрдам сўрайсан. У “ҳа” деса мана кнопка, юкхонани очгинда, кўтаргични олиб машинани кўтар, ғилдиракни алмаштир, мен эса ўтириб тураман...” Бу “настаъийн” эмас. Нима учун? Чунки истиъона ишни аввал ўзинг бажаришни бошлашингни, бир ўзингни кучинг етмаса, охиригача тугата олмасанг кимдандир ёрдам сўрашингни талаб қилади! Тушунарлими??? Дангасалар “истиъона” сўролмайдилар. Ҳеч нарса қилмайдиган ва қила олмайдиганлар бундай ёрдам сўролмайдилар. “Настаъийн” дея биз “Эй Аллоҳ! Мен кучим етганига қадар ҳаракат қиляпман, Сен кўряпсан! Лекин менга Сенинг ёрдаминг керак...”

Қайсики инсон бўлмасин, Аллоҳга: Аллоҳ, нега менга ёрдам бермаяпсан?” деб мурожаат қилар экан, билинги бу инсон ёрдам олиш учун аввало ўзи ҳеч нарса қилмаган, ҳеч қандай куч, имконини сарфламаган, лекин шу билан бирга Аллоҳ ёрдам бермаганидан хафа. Улар Аллоҳни эмас, ўзларини айблашлари керак. Аллоҳнинг Қонуни: қачонки сен ўзинг ҳаракат қилишни бошлаб, кучинг, имконингни сарфласанг, ўшандагина Аллоҳ сенга ёрдам беради. Агар сен ҳеч нарса қилмасанг, ҳаракат қилмасанг, Аллоҳ сенга ёрдам бермайди.

 

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола

4-мақола

5-мақола

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!