“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (8-мақола)

01:00 06.06.2018 852

Энди “иҳдинас сиротол мустақийм” оятининг ифодаланиши ҳақида тўхталамиз. Бу оятнинг турли хил кўринишдаги таржималари мавжуд Мен сизга “Фотиҳа” сурасини ўқиётганингизда билишингиз мумкин бўлган энг муҳим нарсаларни айтмоқчиман. Энг содда аниқ таржима: “бизни тўғри йўлдан бошла”. Сиз буни биласиз. Лекин, аслида оятда қуйидаги мазмун кўзда тутилади: “бизни тўғри йўлга бошла, бизни тўғри йўлдан бошла, ҳар бир ишда, ҳар бир нарсага охиригача (умримизнинг)тўғри йўлдан бошла”. Учта маъно, мазмун. Келинг, ҳар бирига алоҳида тўхталамиз. Масалан, сиз қаергадир отланаяпсиз ва манзилга қандай боришни сўраяпсиз. Шунда сизга: мана бу йўл сизни ўша ерга олиб боради, деб айтишади. Одатда одамлар йўлга олиб борадиган эмас, улар борадиган манзилларига кўрсатма сўрайдилар. Биз йўлни кўрсатишни сўраётганимиз йўқ, балки борадиган жойимиз қаердалигини сўраяпмиз. Лекин бу оятнинг ажойиб хусусияти шундаки, биз Аллоҳдан борадиган манзилимизни кўрсатишни эмас, шу манзилга олиб борадиган йўл қаерда эканлигини кўрсатишини сўраяпмиз. Бу борадиган манзилимизга олиб борадиган йўл фақат битта эканлигини англатади. Шу йўлга чиқиб олишингиз билан бўлди, ўз мақсадингизга бировнинг кўрсатмасисиз ҳам етиб оласиз. Баъзи бир шундай йўллар борки, сизларни турли хил жойларга олиб чиқиб қўяди. Шунинг учун ҳам йўллар керак. Лекин бу йўл сизни фақат битта мақсадга олиб боради. Бу йўлдан боришга эришишниг ўзи керакли мақсадга етишишгнинг худди ўзидир. Шунинг учун ҳам мақсадни эмас, йўлни кўрсатиш сиз учун етарлик бўлади. Демак, оятнинг биринчи маъноси: “тўғри йўлга қандай чиқиб олиш”.

Иккинчи маъноси: Баъзан одамлар тўғри йўлга чиқиб олсам бўлди, манзилимни топа оламан, деб ўйлайдилар. Лекин йўлда адашишдан, манзилни топа олмасликдан хавотирга тушиб, дарҳол дўстларига телефон қиладилар: “Дўстим, йўлга қандай чиқиб олишни кўрсатдинг, сенга раҳмат, лекин мен манзилимдан адашиб қолишдан хавотирдаман, илтимос, мен билан алоқада бўлиб тур, узилиб қолма, мен билан бирга бўл, йўлда нималар борлигини айтиб тур, илтимос... Демак, биз Аллоҳдан “эй Аллоҳ мен билан бирга бўлгин токи мен ўзимни ёлғиз ҳис этмай” деб сўраган бўламиз.

Охирги маъноси шундай: шу йўлдан то манзилга боргунча Ўзинг мени бошла. Бошқача қилиб айтганда йўлда ёқилғи тугаши мумкин, ёки билмасдан йўлни бошқа ёққа буриб юборишингиз мумкин, ёки орқага қайтишга уринишинигиз мумкин. “ Эй Аллоҳ! Мен тўғри йўлга чиқиб олганимдан сўнг, шу йўлда мен билан бирга бўл, менга ёрдам бер, то манзилимга етгунимча мен билан бирга бўл”.

Вақти келиб, йўлнинг охирига етиб олганимиздан сўнг биз “алҳамдулиллаҳий... “Бизни шу ерларга олиб келган Аллоҳга хамд бўлсин” (жаннат кўзда тутилаяпти), “ва маа кунна.... Агар Аллоҳ бизга тўғри йўлни кўрсатмаганида тўғри йўлда бўлмас эдик” деймиз. Бу Қуръондаги машҳур оят. Биз тўғри йўлдан юрмаган бўлар эдик, агарки Аллоҳ бизга йўл кўрсатмаганида ва ёрдам бермаганида. Мана шу 3 хил маъно мазмун “бизни тўғри йўлдан бошла” оятининг асосий моҳиятидир. Келинг, биринчи мазмунга қайтамиз. “Мени тўғри йўлдан бошла”. Бу моҳиятан шуни билдирадики, сиз Аллоҳдан ўзингизга билим неъматини беришни сўраяпсиз. Сиз билим сўраяпсиз. Яъни маълумот ёки хабарни. Хабар бу тўғридан-тўғри бошқарувнинг бир қисми. Биз Аллоҳдан келадиган бундай хабарга, бошқарувга муҳтожмиз. Аллоҳ биздан нимани исташини, нима қилсак Уни рози қилишимиз мумкинлигини билишимиз керак. Шу йўлдан ке таётганда биз қандай қилиб яхши эр, яхши хотин, яхши ота, яхши она бўлишимиз, қандай қилиб солиҳ ўғил ва солиҳа қиз бўлиш, яхши қўшни, яхши қариндош бўлишни билиш хабарига муҳтожмиз. Лекин бу хабар, бошқарувнинг ўзи бизга етарлик эмас. Бунда бизга сабр керак бўлади. Масалан, Аллоҳ бизга сабр ҳақида, яна бир ҳолда болаларга (қулоқсиз) нисбатан ва бошқа ҳолатларда сабрлик бўлиш ҳақида гапиради. Ҳа, буларни ўқиш осон. Лекин қабул қилиш осон иш эмас. Айниқса амалда қўллаш, амал қилиш.  Шунинг учун ҳам сиз “Эй Аллоҳ! Мен учун қийин қарор қабул қилиш вақтида мен билан бирга бўл!” деб сўраймиз. Сиз қандай йўл тутишни билишингиз, бу демак сиз шу ишни қила оласиз, дегани эмас. Шунинг учун ҳам биз “эй Аллоҳ! Мен бир ўзим бу ишни уддасидан чиқа олмайман, Сен мен билан бирга бўлишингни истайман” ва охирида “эй Аллоҳ! То ўлимим келмагунича менга шу йўлнинг охиригача боришга имкон бер. Мен йўлнинг ярмисида куйиб қолишни истамайман”. Кўпчилик инсонлар йўлинг бошланишида жуда фаол бўладилар. Диний илмларни излайдилар. Ибодатда бўладилар, рўза тутадилар. Кейин эса куйиб қоладилар. Юракларидаги олов ўчиб қолади.  Мен билан шундай ҳолат юз беришини мен истамайман ва бу нарса “бизни тўғри йўлдан бошла” оятида назарда тутилади.

Келинглар, энди “сирот” сўзи ҳақида гаплашсак. “Сирот” сўзи араб тилида йўл маъносини билдиради. Лекин, араб тилидаги ҳар бир сўз ўзиинг алоҳида хусусиятига эга. “Сабил” сўзи ҳам йўл маъносини билдиради. Сиз “фийсабилиллоҳ – Аллоҳ йўлида” сўзини эшитгансиз. “Ториқ” сўзи ҳам йўл маъносини билдиради. Жуда кўп сўзлар йўл маъносини билдиради, сирот ҳам йўл маъносини билдиради. Лекин “сирот” сўзининг ажойиблиги нимада? Бу сўз бир неча хусусиятларга эга. Сирот – бу кенг йўл, тор йўлакча эмас. Йўл кенг бўлса бу йўлдан кўплаб одамлар бир вақтнинг ўзида ўтиши мумкин. Сирот сўзининг биринчи афзаллиги шунда.

Иккинчи афзаллиги. Сирот бу – тўғри йўл. Бу йўлда қайилишлар, ўнқир-чўнқирлар йўқ. Сирот сўзининг ўзи “тўғри” маъносини билдириб араб тилидаги сурот – “тўғри қилич” сўзидан келиб чиққан. Эгилган қиличлар ҳам бўлади. Лекин тўғри қилич сурот дейилади. Худди шунингдек, йўл мутлақо тўғри йўл.

Учинчи афзаллиги. Сирот – бу йўлда хавф борлигини билдиради. Узоқ йўл хавфли бўлиши мумкин. Чунки сиз йўлда узоқ бўлсангиз захирангиз тугаши мумкин ёки сиз ёрдамни кута олмаслигингиз мумкин. Шундай қилиб СИРОТ бу кенг, хавфли, узун ва тўғри йўл. Сирот сўзининг мазмуни ана шундай. Лекин, сирот ана шу сўзларнинг мазмунини билдирар экан, нега унда бу сўзга “ал мустақийм” сўзи қўшилган? Ахир бу сўз ҳам араб тилида “тўғри” деган маънони билдиради-ку... Сирот – тўғри йўл маъносини билдирса, нима учун бу сўзга мустақийм сўзи ҳам қўшилган? Чунки ал мустақийм сўзи “тўғри юқорига, тепага” деган маънони билдиради. Мустақийм сўзи “истиқома” сўзидан келиб чиққан бўлиб, тўппа тўғри, қатъий деган маънони билдиради. Бу сўзнинг илдизидан эса “қиём” ва “қойим” - У турибди ҳосил бўлади. Бошқача қилиб айтганда йўл у ёки бу томонга эмас, юқорига қараб кетади. Ким шу йўлдан юрса, албатта Аллоҳга томон кўтарилади. Шу билан бирга бу одамлар юқорига кўтарилар эканлар, улар бу дунёга бўлган муҳаббатларини орқада қолдириб борадилар. Ҳа, улар ҳар доимгидек бу дунёда яшаётган бўлсалар ҳам, ҳар доимгидек лаззатланиб юрсалар ҳам, уларнинг қалбидан жой олган муҳаббат бошқа ўлчамларда ўлчанадиган муҳаббатдир. Лекин сиз бу дунёда қанча юқорига кўтарилганингиз сари шунча  сиз хавф хатарга йўлиқасиз. Агар сиз 1,5 метр юқоридаги тоққа чиқсангиз, буни 150 метр юқоридаги тоғнинг баландлиги билан қиёслаб бўлмайди. Бу баландликдан йиқилиш ниҳоятда хавфли ҳолат.

Мен нима ҳақида гапираётганимни тушунаяпсизми? Бошқача қилиб айтганда, тўғри йўлда юриб яхшигина билим, ривожланишга эришган одамлар ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари лозим. Сиз қанчалик олдинда борганингиз сари сизнинг олдингизда хавф-хатар шунча кўпаяди, қулаб тушиш хавфи кучаяди. Балки шунинг учун ҳам биз кўпинча Аллоҳга кўп ибодат қиладиган ва гуноҳ қилиб қўйишдан ўзини сақлайдиган инсонларни кўп учратамиз.  Уларнинг ниҳоятда кўп йиғлашларини, Сўроқ Кунидан қаттиқ қўрқиб, Аллоҳдан нажот сўраётганларини кўрамиз. Сиз эса ҳайрон бўласиз: фақат ибодатда бўлишса, фариштадек ҳаёт кечришса нима учун бундай қўрқув, кўз ёши. Сиз уларни тушунишингиз қийин. Улар жуда ҳам юқорига чиққанлар. Бу дегани, агар улар йиқилиб тушсалар, шундай баландликдан тушадиларки, бу сизнинг 1,5 метрлик баландлигингиздан йиқилиб тушиш билан таққослаб бўлмайди. Шунинг учун ҳам улар хавотирдалар. Бу шу нарсани англатадики, тўғри йўлдан олдинга қараб юрган одам ё жуда хам эҳтиёткор бўлади ё эҳтиётсиз бўлади. 1 метр юқорида турган одам пастга йиқилиб тушишдан қўрқмайди.  Тўғри йўлдан борадиган бу йўл бизга шуни ўргатадики, тўғри йўлга чиқиб олган одамларинг то манзилларига етиб боргунларича қулаб тушмасликларига ҳеч қандай кафолот йўқ. Шунинг учун ҳам “бизни тўғри йўлдан бошла” оятида “бизни бутун йўл давомда бошқар” мазмуни ҳам келиб чиқади. Чунки мен ярим йўлда тўхтаб қолсам, бу жуда ҳам ёмон бўлади. Диндор, тақводор одамлар бирдан қулаб тушсалар ярим йўлда ёниб бўладилар, агар йиқилсалар бу нарса фожиага айланади. Чунки улар нафақат яхши ишлар қилишни тўхтатадилар, балки ўзлари билмаган ҳолда ёмон ишларни қила бошлайдилар. Кўраяпсизми? Бу ниҳоятда жиддий ва даҳшатли ҳол. Шунинг учун ҳам биз Аллоҳга ибодат қлиб бизни тўри йўдан бошлашини сўраймиз. Эй Аллоҳ! Биз тўғри йўлдан юриб қандай кўтарилиб боришимиздан қатъи назар, бизни Ўзинг асра!

 

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

3-мақола

4-мақола

5-мақола

6-мақола

7-мақола

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!