Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

“Фотиҳа” ва “Ихлос”нинг фазилатлари

2225

Қуръони каримнинг ҳар қандай сурасини тиловат қилиш савобли ишдир. Шундай бўлса-да, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи сураларнинг фазилати ҳақида алоҳида айтиб ўтганлар. Ҳажми кичикроқ суралар орасида энг фазилатлилари бу - “Фотиҳа” ва “Ихлос” дир.

Кўплаб ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ихлос” сурасини Қуръони каримнинг учдан бирга баробар, деб айтганлар.

Ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига: “Тўпланинглар, сизларнинг олдингизда Қуръони каримнинг учдан бирини тиловат қилиб бераман”, дедилар. Тўплангани тўпланди.

Сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уйларидан) чиқиб, “Қул ҳувал-лоҳу аҳад”ни ўқиб, яна (ичкарига) кириб кетдилар. Шунда, баъзиларимиз бир-бирига: “Ўйлашимча, бу осмондан келган хабар. Бас, ўша У зотни (уйларига) киргазди”, дедилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (ташқарига) чиқиб: “Мен сизларга: “Қуръони каримнинг учдан бирини ўқиб бераман”, деган эдим. Ёдда тутингларки! У (Ихлос сураси) Қуръоннинг учдан бирига тенгдир”, дедилар”. 

(Имом Муслим ва Термизий ривояти)

Ҳазрати Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бир куни саҳобаларига): “Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини тиловат қила оладими?” деганларида, саҳобалар: “Қандай қилиб (бир кечада) Қуръоннинг учдан бирини тиловат қилиш мумкин?”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қул-ҳува-л-лоҳу аҳад” Қуръоннинг учдан бирига тенгдир”, дедилар”. 
(Имом Муслим ривояти)

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Зоминда “Қуръони карим ва тажвид” курси очилди 

816 13:07 23.10.2021

Чорлов

1033 17:04 21.10.2021

Хитойлик мусулмонлар энди Quran Majeed иловасидан фойдалана олмайди

1379 15:30 16.10.2021

АҚШ президентига тегишли тарихий Қуръон кўргазмага қўйилди

940 18:10 13.10.2021

Хушхабар: Жиззахда «Қуръон ва тажвид» курси очилмоқда

668 13:25 27.09.2021

Дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси намойиш этилиши кутилмоқда

781 17:15 06.09.2021
« Орқага