“Фотиҳа” сурасини қайта англаш ёхуд биринчи сура тафсири (3-мақола)

01:00 31.05.2018 1173

Бир бирингиз билан сўзлашаётганда “лиллаҳилҳамд” демайсиз, алҳамдулиллоҳ” дейсиз. Биз ўз ўзимизга, бировга “лиллаҳилҳамд” мақтов, ҳамд фақат Аллоҳга тегишли” демаймиз-ку. Мен сизларга бир воқеани айтиб бермоқчиман. 2011 йил воқеаларидан кейин мамлакатда нохушлик, нотинчлик бошланди. Мен Луизиана штатига жўнаб кетдим. Машинага бензин қуйётсам бир йигит қўлида қурол билан менга бошдан оёқ синчиклаб қараб: “сен мусулмонмисан?” деб сўради. Шунда мен унинг қаҳр тўла юзига қарадим, бир зум унга нима деб жавоб беришни ўйладим ва “ Роббингни улуғла” деб жавоб бердим (хвали своего Господа!) У эса жаҳл билан бир нарса деб минғирлади ва кетди. Роббингни улуғла! Сўзи барчага, барча диндаги одамлар учун тушунарли.

Улуғ ва Қудратли Аллоҳ “Фотиҳа” сураси орқали бизга Ўзини танитяпти. Унинг ҳеч қандай муҳокама, мунозара қилиш истаги йўқ, ёки Қуръоннинг бошида бизни уришишни ҳам истамаяпди. У Зот бизга шундай мурожаат қилишни ҳоҳлаяптики, гўёки биз “алҳамдулиллоҳ” сўзининг маъносини биламиз, худди бу сўз шундоқ ҳам бизнинг юрагимизда жойлашгандек. Шунинг учун ҳам “лилаҳилҳамд”ни гапиришга хожат йўқдек, бу сўзнинг ўрнига “алҳамдулиллоҳ” деб айтаяпти. Биласизми, бу нарса бизга нимани билдиради? “Алҳамдулиллоҳ” ҳар биримизнинг юрагимизга азалдан жо қилинганлигини англатади. Бунга мени ишонтиришга ҳожат йўқ. Бу сўзни менга сингдиришга ҳожат йўқ. Шундоқ ҳам бу сўзлар менда – ҳар биримизда. Итоатсизлик қилганлар бу ҳис туйғуни йўқотиб қўйганлар. Миннатдорлик, шукроналик, Аллоҳни улуғлаш туйғуларини қайта уйғотиш учун уларга “лилаҳилҳамд” деб айтилаяпди.

Аллоҳнинг нечта исми бор? Камида 99 та. Барча исмлари ҳақ бўлсада, нега унда Аллоҳ “Фотиҳа” сурасини алҳамдулилроҳман, Алҳамдулилроҳийм, Алҳамдулилмалик, алҳамдулилкарийм, алҳамдулилваҳҳаб деб бошламаяпти? Ҳамма исмлари ҳақ бўла туриб нима учун аллоҳ “алҳамдуАллоҳ” деяпти?

Юқорида айтиб ўтганимиздек, “Фотиҳа” сурасида Аллоҳ бизга Ўзини таништиряпти.

Сиз кимгадир ўзингизни таништирсангиз мен ўқитувчман, мен муҳандсман деб таништирмайсиз, тўғрими? Биринчи бўлиб ўз номингизни айтасиз.

Келинг, тасаввур қилиб кўрайликчи, “Фотиҳа” сурасида Аллоҳ сўзи бўлмаслигини. Унда нима бўлади? “Алҳамду Роббил аъламийн” – ҳамд оламлар Роббисига. Сиз Аллоҳ сўзини айтмадингиз. Мени “Роббинггни улуғла” деган гапимни эсланг. Агар сиз кимгадир “мақтов оламлар Роббисига тегишли” десангиз у одамда оламлар Роббиси ҳақида бошқача фикр бўлиши мумкин. Бу ҳолатни Қуръонда ҳам кузатиш мумкин. Мусо алайҳиссалом билан сеҳргарлар ўртасидаги бўлган воқеани эсланг. Сеҳргарлар: “Биз оламлар Роббисига иймон келтирдик деганларида, Фиръавн “ҳа, бу менман, менга сажда қилишяпти деб ўйлаган. Чунки у ўзини худо деб эълон қилган. Шунда сеҳргарлар: биз сенга эмас, Мусо ва Хоруннинг Роббисига иймон келтирдик, дейишади. Яъни, умуман олганда улар кимнинг Роббиси эканлигига “аниқлик” киритишади.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ сўзи “алҳамдулиллоҳ” сўз бирикмасида келиши жуда муҳим.

Яна бир нарса: мен чиройли бир санъат асарини, айтайлик расмни томоша қилдим, унинг гўзаллигидан завқ олдим, ҳайратландим ва шу расмни чизган рассомга миннатдорлик изҳор этдим. Минатдорликни нима учун билдирдим? Унинг санъатига, маҳоратига. Сиз ўқитувчингизга миннатдорлик билдирдингиз. У сизни ўқитгани, таълим бергани учун миннатдор бўлдингиз. Сизга бир одам ёрдам кўрсатди. Сиз шу қилган ёрдами учун миннатдорлик билдирдингиз. Миннатдорлик сизга қилинган аниқ бир нарса учун билдирилади. Мақтов ҳам аниқ бир нарсага айтилади. Масалан: чиройли тоғ манзараси, тоза ҳаво. Тоғ манзараси чиройли бўлгани учун, тоза ҳаводан нафас олганингиз учун мақтадингиз.

Агар биз “алҳамдулилхолиқ” (мақтов Яратувчига тегишли) десак, у ҳолда биз унинг фақат яратувчилик сифатига шукр қилаётган бўламиз. Агар биз “алҳамдулилҳакийм” десак, биз Унинг нозик ва нафис илмларни қамраб олувчи, донолик сифатига шукр келтирган бўламиз ва ҳ.з.

Лекин мен қандай қилиб ўзим тасаввур қила олган ва қила олмаган Аллоҳнинг Ўзи эга ва қамраб олган барча сифат ва хусусиятларини бирортасини ўтказиб юбормай қадрлай оламан? Мен Аллоҳнинг барча сифатларини ўзида қамраб олган, уни тўлалигича У Зотга лойиқ ҳолда бир сўз билан тасдиқлаб айтишни ва шу сўз баробарида чин дилдан Аллоҳга шукроналик билдиришни истар эдим. Бунинг ягона йўли - Алҳамдулиллоҳ!.

Алҳамдулиллоҳ сўзи нима учун ажойиб ва буюк? Алҳамдулиллоҳ сўзи бутун бир Қуръонни таҳлил қилишга лойиқлигини бир тасаввур қилиб кўринг! Қуръондаги ҳар бир сўз, жумла, жумла кетидан жумла бизларга Қуръонни қадрлашга имкон беради. Мендан нима учун айнан “Фотиҳа” сураси деб сўрашди.

Агар биз “Фотиҳа” сураси ҳақида кўпроқ фикрлашни, уни англашни бошласак, бизга Қуръоннинг бошқа эшиклари очила бошлайди. Агар биз “Фотиҳа” сурасини англамасак, Қуръоннинг бошқа оятларини ҳам англамай қолаверамиз. Агар биз “Фотиҳа” сурасини ички, донолиги ва гўзаллигини англашни бошласак, биз буни бутун бир Қуръоннинг қолган оятларини ёд олишимизга ундайди. Ахир “Фотиҳа” очувчи маъносини билдиради. Сиз ушбу сурани ўрганиб, уни ичига кириб тафаккур қилишни бошласангиз у сизга Қуръоннинг бошқа эшикларини очиб беради. Агар тафаккур қилмасангиз эшиклар ёпиқлигича қолавради. Шунинг учун ҳам биз бугун “Фотиҳа” сураси ҳақида гапираяпмиз.

Алҳамдулиллоҳ”дан кейинги келган жумла Роббил аъламийн.

Айтиб ўтганимиздек, Аллоҳинг камида 99та исми бор. Аллоҳ биринчи ўз исмини бизга баён қилиб берди...Барча исмларининг ичидан танлаб олган исмини. Осмон ва Ернинг Яратувчиси. Аллоҳ бу исмини танлаши мумкин эди. У Қодийр, Ҳакийм – Буюк Қудрат эгаси, Доно исмини ҳам танлаши мумкин эди. У фақат Аллоҳ исмини танлади. Энг аввал сиз Аллоҳ ҳақида нимани билишингиз керак? -  Сиз энг аввало Аллоҳнинг Оламлар Роббиси эканлигини билишингиз керак. Ҳозир биз Роббил аъламийн сўзини бир оз таҳлил қиламиз. Робб сўзи жуда ҳам муракккааб сўз ҳисобланади ва жуда ҳам кўп мазмунни билдиради. Энг асосий мазмунлари қуйидагилар: Робб ёки Парвардигор сўзи бирор бир нимага эга бўлган, яъни бирор нарсани эгаси.

Робб сўзининг биринчи мазмуни: Агар Робб бирор нарсанинг эгаси бўлса, унда “мен” ким бўламан? Мулки!.. Тўғрими? Мулк Эгасининг мулки бўламан. Мулкнинг эгаси бўлади. Бу мени Аллоҳнинг мулки эканлигимни билдиради. Демак, Роббнинг мазмуни эга, хўжйин.

Иккинчи мазмуни: ал мураббий. Мураббий сўзи бир нимани ўсишини таъминлайдиган ва унга ғамхўрлик қиладиган маънони англатади.

Қани, айтингларчи, сиз бирор нарсанинг эгасисиз у, лекин шу нарсангизга, мулкингизга ғамхўрлик қилмайсиз. Шундай ҳолат бўладими? Масалан, сизда машина бор. Сиз машинанинг эгасисиз. Лекин унинг мойини ҳеч алмаштирмайсиз, ёки компьютерингиз бор. Сиз унда йиғилиб қолган бир дунё кераксиз маълумоларни чиқариб ташламайсиз, вируслар билан зарарлантириб шубҳали дастурларни чиқариб олаверасиз. Хуллас, сиз бир нимани эгасисиз, лекин унга ғамхўрлик қилмайсиз. Шундай бўлиши мумкин. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин.

Аммо, Робб – биздан фарқли ўлароқ фақатгина мулк эгаси, хўжайини эмас, шу билан бирга ўз мулкининг ғамхўри, мураббийси маъносини билдиради.

Яна бир маъноси: ал мунъим. Яхшилик ато этувчи. Демак, ар Робб нафақат мулк эгаси, нафақат унга мураббийлик қилувчи, ғамхўрлик қилувчи ва яна шу билан бирга яхшилик, ҳадялар (ризқ насиба) ато этувчи ҳам экан .

Ҳозирги жамиятда қуллар йўқ. Лекин фараз қиламиз, сизнинг қўлингизда ишчилар бор. Сиз уларга ишлагани учун пул тўлайсиз. Лекин уларга ғамхўрлик қилиш эса бошқа масала. Яна сиз уларга совғалар берсангиз, уларнинг қилган меҳнатидан ортиқ берган бўласиз. Агар сиз бу нарсаларни унчалик ҳоҳламай қилаётган бўлсангиз, унда қулдорлик жамиятида яшаганингизда умуман бу нарсаларни қилмаган бўлар эдингиз. Лекин, ҳозирги замонда, айтайлик одамларда уй ҳайвонлари бор. Масалан,сиз уйингизда эчки боқсангиз сиз унга ғамхўрлик қилишингиз мумкин, лекин совғалар қилмайсиз, унга деб янги тоғоралар сотиб олмайсиз, тўғрими?

Робб эса У мулк эгаси, ўз мулкига ғамхўрлик қилади, ўсишини таъминлайди ва шу билан бирга ҳадялар, яхшиликлар ато этади. Бу сиз ва биз, мен учун нимани билдиради?

Ҳозир буни тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Ал Қойюм бутун борлиқни ушлаб турувчи ва уни бўлиниб, сочилиб кетмаслигини таъминловчи. Яъни У Зот нимагаки ғамхўрлик қилмаса, ғамхўрликни тўхтатса, у нарса бузилиб кетади.

Мисол учун шундай ўсимликлар борки, агар бир кун сув қуйилмаса, у сўлиб қолади, аквариумдаги балиқларга овқат берилмаса у ўлиб қолади ва ҳ.к.

Ал Қойюм – дунёни, оламни ушлаб турувчи. Агар У бизларга нафақат бир дақиқа, ҳатто ярим дақиқа ғамхўрлик қилмаса, ҳамма нарса бузилади: танамизда айланаётган қон, ҳар дақиқада уриб турувчи юрак – Аллоҳ ўз изни билан уни ҳар дақиқада урдириб қўйибди, агар бир даққа ғамхўрлик қилмасин, у ўлади, ҳаммаси ўлади. Мана, ал Қойюм нима дегани! Бу биз бус-бутунлигимизча Аллоҳга боғлиқмиз дегани, доимо Унга боғлиқ, қараммиз дегани.

Робб сўзининг яна бир маъноси ас соййим. Маъноси – ҳукмронлик эгаси.

Сиз бир нарсанинг эгаси бўла туриб, унга ҳукмронлик қила олмаслигингиз мумкинми? Мумкин. Масалан, Сизнинг машинангиз бор. Лекин сиз бу машинада ўзигиз ҳоҳлаганча юра олмайсиз, тезликни ошира олмайсиз, қизил чироқдан ўтиб кета олмайсиз, ёки ҳайдовчилик гувоҳномангизни олиб қўйишди, ёки касал бўлиб қолдингз ва ҳ.к.

Лекин мулкка тўла ҳукмронлик қила олувчи, мулкига нимани истаса, истаганча шуни қила олувчи Қодир Зот бу Роббдир! Аллоҳ Ўзини Робб сўзи билан таништирди.

Аллоҳ - Ирода, Ҳоҳиш Эгаси. Бу демак, сиз ҳеч қандай мулк эгаси эмассиз. Робб бу сизга меҳрибон, ғамхўр, сизни ҳар томонлама ривожланишингиз учун омилларни сабаб қилади. Демак, Аллоҳ барча нарсанинг Ҳукмдори бўла туриб, Ўзи яратган нарсасини ўз ҳолга ташлаб қўйган Зот эмас экан. Робб бу сизга хайр, яхшилик ато этадиган зот. Нимаики менда бор бўлса, бу Аллоҳнинг менга берган неъмати, инояти. Сиз оёғингизни, қўлингизни ёки кўзингизни неча пулга сотишингиз мумкин? Ахир булар Аллоҳнинг бебаҳо неъматлари- ку! Субҳаналлоҳ! Бу неъматлар бизга Аллоҳ томонидан ҳадя қилинган. Шу билан бирга ар Робб – ал Қойюмдир. Яъни менинг бу дунёда борлигимни ушлаб туради, мен Аллоҳ ирода этгани, изн бергани учунгина бу дунёда яшаяпман! Мен яхши овқатланаётганим, спорт билан шуғулланаётганим, соғлигим ҳақида қайғураётганим, ёки тоза ҳаво бўлгани учун кетма кет нафас олиб, нафас чиқармаяпман. Мен яшаётганимга бу нарсалар сабаб эмас. Мен фақат Аллоҳнинг ҳоҳишига кўра яшаяпман. Бизнинг ҳаётимиз Аллоҳнинг қўлида. Бизнинг қўлимизда эмас. Мен шуни тан олишим керакки,  мен куч қудрат эгаси эмасман. Куч-қудрат эгаси Аллоҳ! Бу сўзлар мазмунининг барчаси биргина Робб сўзидан олинган. Яна Робб сўзининг мазмуни  ҳақида.

Мен агар ўқитувчи сўзини ишлатсам, у ким билан боғлиқ? Ўқувчи билан. Мен ота оналар билан гаплашаман. Ота она ким билан боғлиқ? Болалар билан. Мен агар бошлиқ десам, ким билан боғлиқ? Ўз ишчилари билан. Предметларнинг, одамларнинг баъзи бир номлари бўлиб бу албатта бирор нарса билан боғлиқ, ёки муносабатада бўлади. Агар сиз “ақлли” десангиз бирор одамга боғлиқ бўлиши шарт эмас. Ёки “ баланд” десангиз ҳам бирор одамга тегишли бўлиши шарт эмас. Лекин сиз “бошлиқ” десангиз у албатта ўз ишчилари билан муносабатда, боғлиқ бўлади.

Алоҳнинг шундай исмлари борки, бу исмлар кимгадир ёки нимагадир алоқаси, боғлиқлиги йўқ. Масалан, Алийм – барча нарсаларни билгувчи. У Аллоҳнинг ҳеч бир нарсага боғлиқ бўлмаган қудратининг тавсифи. Қуръоннинг бошланишидаёқ Аллоҳ барча сифатларни Ўзининг ичига олган ар Робб исми билан бизларни таништирар экан, бу исм бизларга тўғридан тўғри боғлиқдир, биз билан алоқага эга. Бизни Аллоҳ билан боғлиқлгимиз, алоқадорлигимиз ниҳоятда кўп. Аллоҳ Ҳолиқ – яратувчи, биз эса яралмишмиз. Аллоҳ – берувчи, биз эса олувчимиз. Аллоҳ – ўргатувчи, биз эса ўрганувчимиз. Буларнинг барчаси бизнинг Аллоҳ билан боғлиқлигимиздир. Лекин Аллоҳ бу ерда шундай деяптики: “Қолган барча ўзаро муносабатлар иккинчи даражали. Сиз билишингиз керак бўлган энг асосий боғлиқлигингиз шуки, бу боғлиқлик ҳеч қачон сиздан ажралмайди, бу боғлиқлик ҳаётингизни ҳар бир онида сиз билан бўлади. Аллоҳ сизнинг Роббингиз!” – биз-чи, сиз билан киммиз? Бу бизни қул – Аллоҳнинг қули эканлигимизни билдиради. Қачонки сиз Роббнинг ким эганлигини танисангиз, сиз унда қулнинг ҳам кимлигини биласиз. Бу бизни Аллоҳ билан боғлиқлигимизни тўлдириб туради.

 

Нўъмон Али ХОН.

Юлдузхон АМИРЖОНОВА таржимаси

 

1-мақола

2-мақола

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!