Индонезия масжидларида Рамазоннинг биринчи жумаси (фотожамланма)

18:40 10.05.2019 1893

Рамазон ойининг биринчи жумасида Индонезия масжидларининг барвчаси намозхонлар билан тўлиб тошди. Минглаб кишилар Жануби-шарқий осиёдаги энг катта масжид ҳисобланадиган, пойтахт Жакартада жойлашган Истиқлол масжидида ибодатларини адо этдилар. Жума намозига эркаклардан ташқари кўплаб аёллар ҳам иштирок этдилар. Жума хутбаси рамазон ойининг аҳамияти тўғрисида бўлди.

Индонезиянинг умумий аҳолиси 250 миллиондан ортиқ бўлиб, уларнинг 88 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. 

Манба: Anadolu Agency

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!