Янгиликлар

Фото. Истанбулда дунёдаги энг йирик аэропорт очилди

1208

29 октябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида дунёдаги энг йирик аэропорт очилди.

Ҳозирча ҳар йили 90 миллион кишини манзилига етказиб қўйиш имкониятига эга бўладиган аэропортни бугун маҳаллий вақт билан соат 16:00 да Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон очиб беради.

Майдони жами 76,5 миллион кв.м. бўлган аэропортнинг дастлабки фазаси очилиши учун 6 миллиард евро маблағ сарфланди. Аэропортнинг қолган қисми 2023 йилгача барпо этилади.

Аэропорт тўлиқ ишга тушгач, унинг 6 та алоҳида учиш-қўниш йўлаги, 500 та самолётни қабул қила олиш имконияти, 70 минг автомобиль тўхташи учун очиқ ва ёпиқ тураргоҳ, 20 минг киши учун кутиш жойи ҳамда ҳар йили 200 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш салоҳиятига эга бўлади.

Аэропортдан 350та йўналишга парвоз амалга оширилади. Шунингдек, унинг 451 та хонали юқори технологияли меҳмонхонаси ҳам мавжуд.

Аэропортнинг илк сафари 31 октябрь куни «Boeing 777» русумли самолёт билан Анқарага амалга оширилади.

Манба: Api.uz

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркия Суриядаги ҳарбий операциясини қайтадан бошлаши мумкин

173 08:00 21.11.2019

Самарқанд Туркиянинг Сакаряси билан биродарлашди

98 18:00 18.11.2019

Ҳокимларни тайинлаш маъқулми ёки сайлаш?

417 16:03 18.11.2019

Туркия ИШИД сафида бўлган 82 нафар ўзбекистонликни экстрадиция қилади

849 17:32 15.11.2019

Туркия ИШИДчиларни депортация қилишни бошлади

1466 10:00 12.11.2019

Туркия ва Россия: 100 йил олдинга қайтамиз

1612 19:00 06.11.2019
« Орқага