Фото. Намангандаги стадионда намозхонлар учун шароит яратилди

15:00 25.04.2018 4226

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Умид Аҳмаджонов муборак Рамазон ойида футбол ишқибозлари учун шароит яратиб берилиши ҳақида баёнот берганди.

“Ориат Доно” радиоси орқали эфирга узатиладиган “Футбол+” дастурида журналистлар Бобур Акмалов, Жамолиддин Бобожонов ва Темур Аъзам юртимиз стадионларида намозхон ватандошларимиз учун ҳам шароит яратиш ўта зарур эканлигини, айнан шароит йўқлиги сабабли кўплаб ишқибозлар стадионга бормай қўйганини алоҳида таъкидлашганди.

Юқоридаги фикрларга жавоб ўлароқ бугун Наманганда юборилган суратда стадион ёнида намоз ўқиётган юртдошларимизни кўрдик. Бу ҳолат барчамизни хурсанд қилади, албатта.

Умид қиламизки, Наманганда бошланган бу иш бутун юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзади. Ана шунда намозхон юртдошларимиз ҳам ҳеч иккиланишларсиз стадионга футбол кўргани бораверадилар.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!