Франция жанубидаги Байонна шаҳридаги масжидга уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда The Local.
Ҳодиса кеча, 28 октябрь куни маҳалий вақт билан соат 14:30 да юз берди. Масжидга келган 80 ёшли чол ичкаридаги мусулмонларга қарата ўқ очган ва олов оладиган аралашмали шишани отган. Ҳужум натижасида 84 ва 87 ёшли икки киши яраланган.
Жиноятчи Ланд шаҳридаги уйида қўлга олинди. У нима учун масжидга ҳужум қилгани ҳозирча маълум эмас.