Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Франция айрим мусулмон мамлакатлар фуқароларига виза беришни камайтирди

539

Франция ҳукумати Жазоир, Марокаш ва Тунис фуқароларига виза беришни сезиларли даражада камайтирди, бундан кўзда тутилган мақсад ушбу мамлакатлардан ноқонуний муҳожирлар сонини камайтириш. Бу ҳақда француз ҳукуматининг расмий вакили Габриэль Атталь Europe 1 радиоси эфирида маълум қилди.  

Унинг айтишича, Жазоир, Марокаш ва Тунис элчихоналари Францияда ноқонуний бўлиб турган ва Франция ҳудудини тарк этиш ҳақида огоҳлантириш олган фуқароларига консуллик маълумотномаси бермаяпти.  

“Бу радикал ва аввал кузатилмаган қарор, бироқ у биз фуқароларини бу ерда олиб қолишни истамайдиган ва олиб қололмайдиган давлатларга кўрсатиш учун зарур бўлди”, – деди Атталь. 

Маълум бўлишича, жазоирликлар ва марокашликларга француз визасини бериш 50 фоизга, тунисликларга эса 33 фоизга камайтирилган. 

Йил бошидан бери 7,7 минг Жазоир фуқароларига Францияни тарк этиш ҳақида огоҳлантириш берилган, шулардан атиги 22 нафар кетган, холос. Жазоир элчихонаси консуллик рухсатномаси бермаётгани учун қолган фуқароларни жўнатиб юборишнинг иложи бўлмаяпти. Шунингдек, 3,3 минг нафар Марокаш ва 3,4 минг нафар Тунис фуқароларидан ҳам Францияни тарк этиш талаб қилинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

678 10:15 11.01.2022

«Туркия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлиши мумкин эмас» – Макрон

1746 15:05 08.01.2022

Жазоир элчиси уч ойдан сўнг Францияга қайтмоқда

216 11:45 06.01.2022

Ядро қуроли бор давлатлар ядровий урушга қаршилигини билдирди

469 09:07 04.01.2022

Францияда масжидларни ёпиш давом этяпти

469 11:05 29.12.2021

Индонезия Россиядан қирувчи самолёт олмайдиган бўлди

946 13:05 25.12.2021
« Орқага