Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Франция бизни ҳурмат қилмаса, элчимиз Парижга қайтмайди” – Жазоир президенти

709

Жазоир президенти Абдулмажид Таббун мамлакати ва Франция ўртасидаги дипломатик можаро ҳақида илк бор баёнот берди. Унинг таъкидлашича, Франция Жазоирнинг суверенитени, давлат идоралари ва қудратига тўлиқ ҳурмат кўрсатиши зарур. 

“Акс ҳолда маслаҳат учун чақириб олган элчимиз Муҳаммад Антар Довуд Парижга қайтмайди”, – деди у давлат телевидениесидаги чиқишида. 

Таббун Франция ўтмишда Жазоирни мустамлака қилганини унутмаслиги кераклигини, Жазоир фақатгина Аллоҳга бўйин эгувчи қўшини ва мағрур инсонлари билан кучли эканлигини айтиб ўтди. 

Франция президенти Эммануэл Макроннинг провокацион баёноти ортидан француз ҳарбий самолётларининг Жазоир осмонидан учиб ўтиши тақиқлаб қўйилди. 

Макрон 2 октябрь куни Le Monde газетасига берган интервьюсида Жазоирнинг тарихи ҳақиқатга таяниб эмас, балки Францияга душмалик руҳида ёзилганини иддао қилди. “Францияга мустамлака бўлишдан олдин Жазоир миллати бор эдими? Жазоир аввал ҳам мустамлака эди. Туркия Жазоирда ўйнаган рол ва асос солган ҳокимиятнинг мутлақо унутилиши мени лол қолдирди, ягона мустамлакачи биз эканлигимизнинг айтилиши ажойиб. Жазоирликлар бунга ишонишади”, – деди у. 

Жазоир эса Макроннинг бу сўзларини француз мустамлакачилигига қарши курашда ҳалок бўлган 5 миллиондан зиёд кишининг хотирасига ҳақорат деб баҳолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кобулда Германия элчихонаси қайта очилиши мумкин

171 09:10 06.12.2021

Франция қирувчи самолётлар бўйича энг йирик шартномани БАА билан тузди

611 07:10 05.12.2021

Раисий Макронни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

335 16:12 30.11.2021

Глобал ҳалол иқтисодиёт ҳажми тобора ошмоқда

403 11:00 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1383 10:05 26.11.2021

Европада ва ундан ташқарида чекловларга қарши норозилик намойишлари

529 08:05 21.11.2021
« Орқага